JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Фуқаролик паспорти — ғурур ва ифтихор рамзи

Фуқаролик паспорти — ғурур ва ифтихор рамзи

06-01-2017 15:28 Navoiy shahri, Yangiliklar
Юртимизда 2011 йил 5 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони асосида аҳолига биометрик паспорт бериш, алмаштириш, паспорт қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш борасидаги ишлар тубдан такомиллаштирилмоқда.

Бугунги кунда дунёнинг юз­дан зиёд давлатида замонавий ахборот технологиялари ёр­да­мида тайёрланган биомет­рик паспорт тизими жорий қилинган бўлиб, бу аэропорт, темирйўл вокзали, автошоҳбе­катларда, чегара постларида икки, уч сония ичида шахсни аниқлаш имконини беради.Кармана тумани ички иш­лар бўлими паспорт бўлинма­си бошлиғи, майор Лазиз Ка­ри­мов бу борада туманда олиб борилаётган ишлар ҳа­қида қу­йи­дагиларни гапириб берди.

— Амалиётнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида туман ИИБ паспорт бўлинмаси биноси жорий йил­да қайта таъмирланиб, фуқа­роларга қулай шароитлар яра­тилди. Кенг, ёруғ хоналар за­мо­навий тарзда жиҳозланди. Кутиш залида паспорт-виза тар­тибини бузишнинг оқибат­ла­ри ҳақидаги видеоролик­лар­ни мунтазам равишда на­мо­йиш этиш йўлга қўйилган бўлиб, ушбу тадбир ўзига хос ҳуқуқий тарғибот вазифасини ўтамоқда. Ҳозирги кунга қадар туман аҳолисининг 91 фоизи, яъни 74 минг 953 нафар фуқа­рога биометрик паспорт­лар топши­рилди.

Мазкур паспортни олиш бў­йича аҳолига қулайлик яратиш мақсадида фуқароларни қабул қилиш вақти узайтирилди. Бўлинмага банк ходими жалб қилиниб, тўлов терминаллари ўрнатилди. Паспорт олиш учун белгиланган тўловларни шу ернинг ўзида амалга ошириш йўлга қўйилган.Паспорт бериш жараёнида фуқароларга ушбу ҳужжат би­лан боғлиқ кўплаб ҳуқуқлардан фойдаланиш баробарида уни кўз қорачиғидек асраб-авай­лаш, мамлакатимизда ўрна­тил­ган паспорт қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлиги ҳа­қида тушунчалар бериб борилаётир.

Фуқаролик паспорти ин­сон­нинг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлибгина қол­май, ғурур-ифтихор рамзи ҳам­дир. Негаки, муайян давлат­нинг фуқаролик паспортига эга бўл­ган одам ўша давлатнинг ҳимоя­сида бўлади. Жумладан, халқа­ро андозалар даражаси­да­ги биометрик паспорт юрт­дош­ла­римизнинг нафақат мам­лакати­миз, балки унинг ташқарисида ҳам давлатимиз ҳимоясида бўлишини кафолатлайди.
Сирож АСЛОНОВ.Сурат муаллифники.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!