JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Фуқаролар билан учрашув

Фуқаролар билан учрашув

13-08-2013 17:55 Navoiy shahri

ПРЕСС РЕЛИЗ

ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Навоий шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида шаҳар ҳокими вакиллари "Ҳаёт”, "Истиқлол”, "Янгиариқ” ва "Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан учрашув ўтказди.

Шаҳардаги барча ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирок этган учрашувни шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Баҳора Ҳамдамова олиб борди. Унда маҳаллаларда олиб борилаётган ободончилик ишлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, қизларни эрта турмушга бериш, шаҳарда фуқароларни рўйхатга олиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш ҳамда чет элга чиқиш тартиблари тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Баҳора Ҳамдамова иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди. Маҳаллаларда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берди.

У "Ҳаёт”, "Истиқлол”, "Янгиариқ” ва "Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг байрам арафасида қилиши лозим бўлган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Гулистон 3 маҳалласининг ташкил этиш тўғрисида мутасадди раҳбарлар билан келишиб олди. Кўчалардаги ёритиш чироқларини, ҳудудлардаги йўлларни таъмирлаш, иссиқ сув ва совуқ сувларни назорат қилиш, маҳалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишни тавсия қилди.

Тадбирда Навоий шаҳар прокурори биринчи ёрдамчиси Комилжон Дилов ҳам фуқароларнинг саволларига жавоб берди.

Шунингдек, барча маҳаллаларда энг азиз ва энг улуғ байрамимиз – мустақиллигимизнинг 22 йиллик шодиёнасини кутиб олиш билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!