JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “Китоб менинг дўстимсан, илмимнинг ўчоғисан”

“Китоб менинг дўстимсан, илмимнинг ўчоғисан”

09-01-2017 17:31 Navoiy shahri, Yangiliklar
Навоий шаҳар 12- давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби педагог ходимлари ўртасида "Китоб менинг дўстимсан, илмимнинг ўчоғисан”  шиори остида ташкил этилган  "Китоб бебаҳо хазинадир” мавзусида китобхонлик кечалари ўтказилиб келинмоқда.
Мактабимизда анъанавий тарзда ўқитувчилар ўртасида маълум бир асар юзасидан турлима взуларда китобхонлик баҳс-мунозара кечалари ўтказилиб келинмоқда. Жорий 2017 йилнинг 7 январида худди шундай яна бир китобхонлик кечаси ташкил этилди. Бунда тарих-ҳуқуқ услуб бирлашмаси ҳамда таъбиий фанлар услуб бирлашмалари Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз” романи асосида ўзаро беллашишди. Тарих-ҳуқуқ услуб бирлашмасининг "Мозий маржонлари”гуруҳи,  табиий фанлар услуб бирлашмасининг эса "Ниҳол” гуруҳлари ўзаро жамоа бўлиб иштирок этишди.  Бугунги  баҳс-мунозара қуйидаги шартлар асосида ўтказилди.
1-шарт – таништирув шарти бўлиб, бунда  ҳар бир гуруҳ ўзининг олдиндан тайёрлаб келган нишони, шиори, мақсади ва гуруҳ номи билан таништириб, ўзлари танлаган нишонларига изох беришди.
2-шарт -  ўзаро савол- жавоб шарти бўлиб, бунда ҳар бир гуруҳ ўзлари асар юзасидан тайёрлаб келган 5 тадан саволни рақиб гуруҳга беришди ва жавоблар ўша жараённинг ўзида изоҳлаб кетилди.
3- шарт -  уйга вазифа шарти бўлиб, бунда ҳар бир гуруҳ асарнинг маълум бир воқеалари  юзасидан саҳна кўринишини намойиш этдилар ва гуруҳлар ўзаро саҳна кўринишларига муносабат билдиришиб, баҳс- мунозарага киришишди. Тарих-ҳуқуқ услуб бирлашмасининг "Мозий маржонлари” гуруҳи асардаги бош қаҳрамон Зебинисо ва унинг оиласидаги муҳитни ҳамда Акбарали мингбошининг жадидлар томонидан танқид қилиниш саҳнасини моҳирона ижро этиб беришди. Табиий фанлар услуб бирлашмасининг "Ниҳол” гуруҳи эса асардаги  Акбарали мингбошининг заҳарланиш саҳнаси ва Зебинисонинг ўз эрининг ўлимида айбланиб суд қилиниш жараёнини моҳирлик билан ёритиб беришди. Ушбу саҳна кўринишлари барчага ўша давр ижтимоий муҳитини англаш учун чуқурроқ тасаввур пайдо қила олди десак муболаға бўлмайда. Асардаги ҳар бир қаҳрамонниг образи ўша давр руҳи билан ижро этилганлиги барча томошабин, педагог ходимларнинг кўнглига ўчмас из қолдирди. Ҳар иккала жамоа бир-бирларининг намойиш этган саҳна кўринишларига изоҳ беришди ҳамда бу саҳна кўринишининг бош ғоясини тўғри талқин этиб беришди.
4-шарт – тезкор тест саволларига жавоб белгилаш бўлиб, бунда ҳар бир гуруҳга асар юзасидан тузиб келинган 20 тадан тест саволлари берилди, вақт белгиланди ва натижалар ҳакамлар томонидан аниқланди.

Гуруҳларнинг шартлар асосидаги иштироки малакали мутахасислардан тузилган ҳакамлар ҳайъати томондан холисона баҳоланиб борилди ва натижалар эълон қилинди, фикр- мулоҳазалар тингланди. Бахс мунозарада дўстлик ғалаба қозонди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, дунё қанчалик шиддат билан тараққий этмасин, инсон камолотида китобнинг ўрни ва роли беқиёслигича қолаверади. Инсон маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрнини ҳеч қандай восита эгаллай олмайди.

Навоий шаҳар 12-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби
маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Аблояров Анвар

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!