JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “Менинг ўғлим Ватан ҳимоячиси!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

“Менинг ўғлим Ватан ҳимоячиси!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

11-01-2017 10:08 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-4766-сонли Фармойиши ижроси юзасидан "Ўзбекистон мустақил ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида "Менинг ўғлим Ватан ҳимоячиси!” номли маънавий-маърифий тадбир жорий йилнинг 10 январида шаҳримиздаги 8-болалар мусиқа мактабида бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қумитаси раиси Н.Содиқова ҳамда шаҳар Мудофа бўлими ўринбосари С.Нормуродов сўзга чиқиб, барчани келаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.Шунингдек, тадбирда сўз олган ота-оналар мамлакатимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз хавфсизлиги учун жонини фидо қилаётган аскар ўғлонларга ташаккур изҳор этишди. Жасур аскар ўғлонларнинг оналарига шундай ўғлонларни вояга етказгани ва ватанимиз тинчлиги, сараҳадларимизнинг осудалиги йўлида хизмат қилаётгани учун миннатдорчилик изҳор этилди. Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир эр йигитнинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғлонлар сўзга чиқиб бугунги кунда ҳарбийларга яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар тўғрисида ғурур билан сўзлашди. Ҳарбий соҳада 10 йил хизмат қилган ходим уй билан таъминланаётгани бу бир чексиз эътибор десак муболаға бўлмайди.Тадбирда яна аскар ўғлонлар ўзларининг чиқишлари билан ҳам иштирок этишди. Улар ҳарбий сабоқ олиш билан бирга санъат йўналишида ҳам машғулот ўтишар экан. Бунинг далили сифатида 34051 ҳарбий қисм аскарлари ўзларининг санъат борасидаги чиқишларини билан ҳаммани мамнун айлашди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимининг концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Сарвар Ачилов
Навоий шаҳар
Маънавият тарғибот бўлими раҳбари.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!