<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Шаҳримизнинг таълим муассаларида "Жасорат ва Матонат" дарсларидан лавҳалар

Шаҳримизнинг таълим муассаларида "Жасорат ва Матонат" дарсларидан лавҳалар

16-01-2017 16:11 Navoiy shahri, Yangiliklar  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил  20  декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги ва "Ватан химоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни тантанали нишонлаш тўғрисида”ги Ф-4766-сонли фармойиши ҳамда вилоят ҳокимининг2016 йил 27 декабрдаги Ф-69-сонли фармойишлари, шунингдек, Навоий вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 28 декабрдаги 270-сонли буйруқларига мувофиқ Навоий шаҳар ХТМФМТТЭБнинг 2016 йил 29 декабрдаги 371-сонли буйруғи билан Бўлим тасарруфидаги таълим муассасаларида 2016 йил "28” декабрдан – 2017  йил 28 январга қадар "Ҳарбий ватанпарварлик”  ойлиги эълон қилинди ва ойлик доирасида оммавий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди. 

2017 йил  11 январь куни  1-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида  14 январь Ватан ҳимоячилари кунига  бағишлаб  5-6-7-синф ўқувчилари ва  мактаб педагог жамоасини жалб қилган ҳолда  Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари актёр Элёр Носиров ва  Ҳошим Арслонов билан  ижодий учрашув ўтказиди.  Учрашувда  актёрлар томонидан  Ватанни  асраш, хизмат қилиш, Ватанга хиёнат қилмаслик, ватанпарварлик туйғусини ёшлар қалбига  сингдириш  мақсадида  "Жасорат”  дарслари ўтказилди. Учрашув давомида  ўқувчилар томонидан  берилган саволларга  актёрлар томонидан  жавоблар берилди. Ўтказилган тадбир ўқувчиларга катта таассурот қолдирди3-мактабда байрам олдидан бурчак ташкил этилди. Барча синфларда 14 январ –Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар ўтказиш белгиланди. Шу билан бир қаторда 9-синф ўқувчиларининг Навоий вилояти ҳудудидаги N –қисм офицер ва ҳарбийлари билан учрашувлар ўтказилдиМактабда 8-9 синф ўқувчилари орасида "Менинг армиям- менинг фахрим” мавзусида  иншолар, "Аскар акамга мактаб” мавзусида шеърлар ва хатлар танлови, шунингдек, расмлар танлови ўтказилиши режалаштирилган. 2017 йил  12 январда "Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзусида "Жасорат” дарслари маҳалла  фаоллари, Камолот ЁИҲ БТ иштирокида ўтказилди.4-ДИУМда 2017 йил 12 январь куни   53804-ҳ/қ шахсий таркиб лейтенанти А.Тожиалиев ва 53804 ҳ/қ қўриқлаш гуруҳи командири   сержант А. Шаробиддовлар иштирокида  мактаб маъмурияти педагог ходимлар ва 6-7-синф ўқувчилари билан           «Долг каждого гражданина- оберегать свою Родину» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Харбийлар томонидан Ватанни  асраш, хизмат қилиш, Ватанга хиёнат қилмаслик, ватанпарварлик туйғусини ёшлар қалбига  сингдириш борасида кўплаб насиҳатомус фикрлар ўқувчилар  қалбида Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотди.5-мактабда 2017 йил 11-январ санасида "Ватан химоячилари куни” муносабати билан мактаб рус тили фани ўқитувчиси Н.Ғуломова 7-Б синфи билан "Мен ҳам аскар бўламан” мавзусида очиқ тарбиявий соат ўтказилди. Тарбиявий соатга Навоий вилояти "Ватанпарвар”  ташкилоти ходими  Ж. Достонов, 7532 харбий кисм  3- ўқчи баталёни хизматчи офицерлари иштирок этишди.2017 йил 14-январь санаси 8.оо да мактаб директори Ш.А.Ташева бошчилигида мактабнинг педагог ходималари томонидан "14-январь Ватан химоячилари куни”га бағишлаб ўқувчи ва ўқитувчиларни табриклаш учун кичик сахна кўриниши намойиш қилинди. Шу куни мактаб "Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси У.Ўктамов ҳамда мактаб "Камолот” ва "Камалак” аъзолари томонидан "Биз бўлажак Ватан посбонларимиз” ва мавзусида маданий ва маърифий тадбир ҳамада "Ватан химояси муқаддас бурч” лойхаси ўтказилди. Тадбирга "Янгиариқ” МФЙ раиси С.Худаяров ва маслахатчи, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасидан подполковник А.Райимов, капитан М.Рахмонова, Навоий вилояти харбий хизматга чақирув бошқармасидан Ш.Рахимжоновлар иштирок этишди. Ташриф буюрган мехмонлар ва ўқувчилар тадбирдан хурсанд ва миннатдорчиликларини билдиришди. Навоий шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактабида "Ватан ҳимоячилар куни” муносабати билан "Жасорат ва матонат” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига  Навоий шаҳар ИИБ ходими Г.Ўсарова,  Навоий шаҳар "Янгиобод”  МФЙ маслиҳатчиси Г. Қурбоновалар таклиф этилди.7-мактабда 2017 йил 11  январ куни  ИИБ ходимлари ҳамда харбий қисм ходимларини таклиф этиб, улар иштирокида "Ўзбек йигити мустақиллик посбони” мавзусида 7-8 синф  укувчилари  билан  учрашувлар ташкил этилди. 2017 йил   12 январ куни 6-7 синфлар билан биргаликда "Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзусида   давра суҳбатлари утказилди. 2017 йил  13 январ куни  ўқувчилар онгида Ватанга муҳаббат, мамлакат Қуролли Кучларидан фахрланиш, харбийлик касбига ҳурмат туйғуларини кучайтириш мақсадида ҳарбий хизматчилар, иккинчи жаҳон уруши ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида   5-6 синф укувчилари  билан биргаликда "Авлодлар учрашуви”,  номли маънавий- маърифий   тадбир  булиб утди.2017 йил    16 январ  куни  5-"А”,  5-"В” тарих фани укитувчилари Орзикулова.Г ва  Элиева.Н   бошчилигида "Эъзоз”, номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилд.2017 йил 16 январ куни  7-"В” синф  укувчилари  Пулатова. Ойсулув бошчилигида   " Эҳтиром”  мавзусида  тадбир булиб утди. 8-мактабда  2017 йил  11 январ  куни  14 январ «Ватан ҳимоячилари  кун»и  муносабати  билан  5- 8  синф ўқувчилари  ўртасида  расмлар        кўрик-танлови  бўлиб  ўтди. 2017  йил 12 январ  куни барча синфларда "Мен келажагда харбий бўламан”, " Мен Ватан  ҳимоячисиман”  мавзуларида   тарбиявий соатлар ўтказилди . Барча  синфларда диктантлар ва иншолар кўрик- танловлари ўтказилди . 2017 йил 12- 14 январь куни барча синфларда  "Мен Ватан ҳимоячисиман” мавзусида  диктантлар, иншолар кўрик- танловлари  бўлиб ўтди.  Танловларда   1-А синф ўқувчиси Тожиев Толибжон,  2-А синф ўқувчиси Эркинов  Самир,  4-Б синф ўқувчиси ҲасановҲасан, 6-Ҳ синф ўқувчиси Атаева Мадина, 7-Д синф ўқувчиси  Яндашева Маржона, 9-И синф ўқувчиси Махмудова Гулиза, 9-Д синф ўқувчиси Эргашева Феруза лар  ўзларининг иншолари ва диктантлари билан фахрли ўринларни  эгаллади. Ғолиб  бўлган   иштирокчилар  фахрий  ёрлиқлар     билан  тақдирландилар.9-умумий ўрта таълим мактабида 14 январ -Ватан ҳимоячилари кунимуносабати билан 2017 йил 11 январ куни 7-синф ўқувчилари ўртасида "Балли йигитлар”  мусобоқасиўтказилди.Мусобоқа олдидан мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Х.Раззоқов сўзга чиқиб яқинлашаётган 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни  билан табриклади, ва "Балли йигитлар”  мусобоқасида иштирок этаётган ўқувчиларга омад тилади.Мусобоқада 5 нафар ўғил болалар иштирок этди.Мусобоқа тош кўтариш,пазандачилик,расм чизиш каби шартлар асосида ўтказилди.Ушбу шартларни аъло даражада бажарган 7-а синф ўқувчиси Мардонқулов Умиджон 1-ўринни қўлга киритди.Мусобоқа сўнгида иштирок этган ўқувчиларга дипломлар топширилди. 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 3- синф ўқувчиларидан "Мардлар қўриқлайди ватанни” мавзусида диктант олинди.  10-мактабнинг кириш қисмида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган бурчак ташкил этилди. Бундан ташқари 12 январда 5-8-синф ўқувчилари ўртасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган  иншолар танловида 8-"А” синф ўқувчиси С.Расулов 1-ўринни эгаллаб, шаҳар ҳокимлиги томонидан Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган иншолар танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 13 январь куни мактабнинг педагог ходимлари билан "Ўзбекистон мустақил – Ватанимиз, миллий армиямиз – фахр-у ғуруримиз!” шиори остида "Ўзбекистон мудофаасига 25 йил” мавзусида  "Маънавият соати” ўтказилган бўлса, синф раҳбарлар томонидан барча синфларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган тарбиявий соатлар ташкил қилинди.2017 йил 14 январь куни  мактабнинг фаоллар залида "Ватан, асрадинг фарзандларинги, фарзандлар сақлайди сарҳадларингни!”  шиори остида        8-синф  йигитлари ўртасида 5та шартдан иборат беллашув ташкил этилди. Мазкур беллашувда 8-"А” синф ўқувчиси С.Расулов фахрли 1-ўринни, 8-"Б” синф ўқувчиси К.Жумақулов фахрли 2-ўринни, 8-"Ф” синф ўқувчиси Тўхтамуродов Дилшод фахрли 3-ўринни эгалладилар. Беллашув ниҳоясида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. 11-ДИУМда  2017 йил 11 январ  куни  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги ва "14-январ Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли кучларимизни ислоҳ қилиш   борасида олиб борилаётган ислоҳатлар ватанпарварлик, бурчга садоқат, ҳушёрлик, огоҳлик,   тинчликни ва осойишталикни асраб-авайлашга,    Қуролли кучлар  мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган хизмати тўғрисида   "Миллий армиямиз ғуруримиз, фахримиз”, "Менинг армиям-менинг фахрим” , "Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзуларида 8-9 синфлар ўртасида  иншолар  танлови   ўтказилди.   Бу танловда 9-"И” синф ўқувчиси Сойибова Чарос 1- ўрин, 9-"М” синф ўқувчиси Олимова Ситора 2-ўрин, 9-"М” синф ўқувчиси Исмоилова Моҳларойим  3-ўринни эгаллади.Навоий  шаҳар 12-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўқувчиларга тинчлик улуғ неъмат эканлигини, уни ҳимоя қилиш учун жонларини аямай хизмат қилаётган Ватанимиз посбонларини улуғлаш, шарафлаш туйғуларини шакллантириш ва уларда Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотиш мақсадида 14 январ – Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш учун  "Ҳарбий ватанпарлик  ойлиги ” режасини тасдиқлаш бўйича 2016 йил 30- декабрдаги 58-АФ сонли буйруқ  ва ойлик чора-тадбирлар қабул қилинди. Буйруқ асосида ишчи гуруҳ таркиби ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Чора-тадбирлар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:-  12-январь куни ўқувчиларга Ватанни ҳимоя қилиш, унинг тупроғини ҳар қарич ерини асраб – авайлаш фақат ҳарбий аскарларнинг эмас, балки барча инсонларнинг муқаддас бурчи эканлигини, дилида иймони, ғурури, ўти бор инсон ўз она Ватани учун қилган ҳар бир хизматини беминнат чин дилдан адо этиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ишларини амалга оширди. Бугунги кунда жамиятимизда илм-фан ва маданият, техника, қишлоқ хўжалиги ва саноат тезкор ривожланиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон ҳам ўзининг юксак тараққиёт йўлидан бораётганлиги ҳақида "Сафланиш” тадбирларида тушунчалар берилди.-  12-январь куни 8-9 синфлардан "Элу юртимизнинг мустаҳкам қалқонлари” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.Иншолар танловига 12 нафар 8-9 синф ўқувчилари иштирок  этишди.13-мактабда 2017 йилнинг 11 январ куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги ва "Ватан химоячилари куни”га бағишланган  шаҳар Маънавият тарғибот бўлими ҳамкорлигида Жасорат ва Матонат дарслари ўтказилди. Элимиз ардоғидаги Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган артистлар Элёр Носиров, Хошим Арслоновлар шунингдек шахримиздаги №34051 сонли харбий қисм харбийлари "Ўзбекистон Республикаси "Қуролли кучларига 20 йил” кўкрак нишони ва "Содиқ хизматлар учун” медали сохиби катта сержант Хамраев Шерзод, катта сержант  Кенжаев Жасур, катта сержант Оймахмедов Алимардонлар ҳамда шахар Мудофаа бўлимидан капитан Маматкулов Ихтиёрлар тадбиримизга ташриф буюрдилар. Тадбир мактабнинг барча синфларида "Мардлик ва жасорат” дарслари билан бошланди. Тадбирга ташриф буюрган мехмонлар ўқувчи ёшлар билан сухбатлар ўтказишди. Харбийларимизни байрам билан табриклаб, Ватанни химоя қилиш муқаддас бурч, Ватанни мардлар қўриқлайди, Ватанни химоя қилишдек буюк ва машшақатли касб бор бу касб сохиблари хақиқий мард инсонлар эканлиги таъкидлаб ўтилди. Ватанимиз сархадлари ишончли қўллардалигига ўқувчи ёшлар яна бир бор амин бўлишди. Тадбир якунида мактабнинг кичик фаоллар залида Ўзбекистон Республика Қуролли кучларни 25 йиллиги хамда "Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган бадиий кеча ўтказилди. Унда мактабимизнинг фаол ўқувчи ёшлари, спорт мусобоқаларида фахрли ўринни эгаллаб қайтган спортчи ёшларимиз шеърлар, сахна кўринишлари ва кўшиқлар билан йиғилганларни хушнуд этдилар. Мехмонларга мактаб томонидан эсдалик совғалари топширилди.14-мактабда 14 январ  "Ватан  ҳимоячилари  куни” муносабати билан  қуйидаги ишлар амалга оширилди:  -   14 январ "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати  билан мактаб дала ҳовлиси пештоқига  пано- баннер илдирилди.  2017 йил  9 январь  мактабда амалга ошириладиган ишлар юзасидан  режалаштириш  йиғилиши ўтказилди.-  Мактаб биринчи қаватида ҳамда барча синф хонасида "Таянчим ва суянчим, фахру  ифтихоримсан, муқаддас  Ватан!”  шиори остида бурчак ташкил этилди.-  12 -  январ  куни  8-9 – синф ўқувчилари  ўртасида "Ватан ҳимоячилари – давлат таянчи ”  мавзусида    иншолар танлови ўтказилди. -  11-12 январ кунлари  "Ватан – улуғ, бурч – муқаддас”  шиори остида  деворий газеталар, расмлар танловлари ташкил этилди. Танловда  барча синфлар иштирок этиб, ғолиблар мактаб фахрий  ёрлиқлари  билан  тақдирландилар.Навоий  шаҳар 15-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги ва "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан  2017 йил 11 январ куни соат 9:00 да  мактаб спорт залида  34051-сонли ҳарбий қисм хизматчиларининг  оила фарзандлари иштирокида қувноқ стартлар мусобақаси ўтказилди.   Мусобақада Ўроқов З, Толибжонов У, Содиқов Р, Тожибоев А, Тўраев Қ, Тошпўлатов Э, Ибрагимов И, Ўрмонов А, Хўжамбердиев Б ва Фозилов Ғ каби ҳарбий хизматчиларининг оила фарзандлари икки жамоага бўлиниб беллашишди, ғлиб жамоа мактаб маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида 14 январ  "Ватан  ҳимоячилари  куни” муносабати билан  қуйидаги ишлар амалга оширилди.   14 январ "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати  билан мактаб дала ҳовлиси пештоқига  пано- баннер илдирилди.  2017 йил  9 январ  мактабда амалга ошириладиган ишлар юзасидан  режалаштириш  йиғилиши ўтказилди.   Мактаб биринчи қаватида ҳамда барча синф хонасида "Таянчим ва суянчим, фахру  ифтихоримсан, муқаддас  Ватан!”  шиори остида бурчак ташкил этилди.2017 йил 11 январ куни "Ватан ҳимояси муқаддас бурч!” шиори остида "Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари  ўтказилди. Спорт мусобақасида 6-7-8 синф ўқувчилари фаол иштирок этди. 12 январ куни мактаб фаоллар залида "Ватан- улуғ, бурч муқаддас” мавзусида мусиқий тадбир ўтказилди. 11-12 январ кунлари  "Ватан- улуғ, бурч муқаддас”  шиори остида  деворий газеталар, расмлар танловлари ташкил этилди. Танловда  барча синфлар иштирок этиб, ғолиблар мактаб фахрий  ёрлиқлари  билан  тақдирландилар.17-мактабда 12 январ куни ММИБДЎ Юлдошев У.Б ва мактабнинг 9-синф ўқувчилари билан харбий қисмга "Мен ҳам аскар бўламан” шиори остида  саёҳат  уюштирилди. 13 январ куни барча синфларда синф раҳбарлар томонидан 1 соатни 1-4 синфларда,  "Мамлакатимиз қуролли кучлари – тинчлик ва осойишталигимиз гарови”, "Буюк саркардалар ҳаётидан”, 5-9 синфларда "Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди”, "Ватанга муҳаббат”, "Ватан олдидаги бурчни англаш”, "Ватани борнинг бахти бор”, "Ҳарбий бўлиш менинг орзуим” мавзуларида очиқ тарбиявий соатлар ўтказилди.Мактаб ўқувчилари ўртасида "Аждодлар қахрамонлиги-ёшларга ибрат” мавзусида 2-4 синфларда диктант, 5-7 синфларда баён, 8-9 синфларда иншолар танлови ўтказилди.5-6 синфлар ўртасида "Мардлар қуриқлайди Ватанни” мавзусида буклетлар талови, 7-9 синфлар ўртасида деворий газеталар танлови ўтказилди. Ғолиб бўлган синфлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.13 январ куни "Чинор”, "Ватан”, "Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари   ҳамда  1 "А”, 8 "А” ва 8 "В” синфлар билан ҳамкорликда "Мардлар қуриқлайди Ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир тадбир ўтказилди. Тадбирда 51281 – ва  53804 ҳарбий  қисм офицер ва хизматчилари  ҳамда   маҳалла фахрийлари иштирок этди. 4 синфлар ўғил болалари  ўртасида "Ўзбегим ўғлонлари”  деб номланган беллашув ўтказилди.  Синфлардан иштирок этган ўқувчилар мардлик ва жасорат Ватан ҳимоясида ўз хиссасини қушиш нима эканлигини англаб олдилар. Беллашув 5 шартдан иборат бўлиб ўқувчилар  спорт, савол-жавоб ва менсевган машғулот шартлари асосида беллашдилар.14 январ куни 6 "Д” синфида "Ватан посбонлари” мавзусида интелектуал заковат ўйини,  "Аскарлари соғлом юрт-қудратли бўлур” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 8 "Г” синфида "Ватан остонадан бошланади”   мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига ҳарбий қисмдан меҳмонлар таклиф этилди. 18-мактабда 2017 йил 13 январь куни   53804-ҳ/қ шахсий таркиб лейтенанти А.Тожиалиев ва 53804 ҳ/қ қўриқлаш гуруҳи командири   сержант
А. Шаробиддовлар иштирокида  мактаб маъмурияти педагог ходимлар ва 6-7-синф ўқувчилари билан «Долг каждого гражданина-оберегать свою Родину» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Харбийлар томонидан Ватанни  асраш, хизмат қилиш, Ватанга хиёнат қилмаслик, ватанпарварлик туйғусини ёшлар қалбига  сингдириш борасида кўплаб насиҳатомус фикрлар ўқувчилар  қалбида Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотди.          

Навоий шаҳар Маънавият тарғибот бўлими раҳбари
                             С.Ачилов


































Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
    Fotosuratlar
    barchasini ko‘rish
    Ish tartibi

    Ish vaqti: 08.30-18.00s
    Dam olish: Shanba, Yakshanba

    murojaat tartibi
    Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

    Ха, фойдаланганман
    Йук, улар хакида эшитмаганман
    Нима у?
    Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
    Интернетдан фойдаланмайман

    Veb-sayt bo`yicha mas`ul

    Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
    Tel: 0436-223-6250
    E-mail: navoi@nv.uz

    murojaat tartibi
    © 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!