JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”

07-02-2017 17:20 Navoiy shahri, Yangiliklar

Учрашувни Навоий шаҳар ҳокими Н.Ахатов кириш сўзи билан очди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий ислоҳотларга тўхталиб, уларнинг халқ ҳаётини янада яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев февраль ойидан бошлаб барча турдаги пенсия тўловлари ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда, талабаларга эса стипендияларнинг камида 50 фоизини нақд шаклда топшириш ҳақида кўрсатма берди. Бу кўрсатма «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда ўз тасдиғини топганлигини айтиб ўтди. Муҳтарам Президентимиз Навоий шаҳрига  ташрифи доирасида бир қатор таклифлари билан бирга, шаҳар аҳолисининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш мақсадида 2017-2021 йилларда қуриладиган  20 та 7 қаватли уйлар имтиёзли кредитлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига берилиши, ҳамда шу билан бирга шаҳар маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари ушбу низом тўғрисида маълумотга эга бўласаларда аҳолига тушунчалар берилмаганлиги сабаб, худди шундай мавзуларга оид 1325 та мурожаатлар виртуал порталга келиб тушганлиги маълумот учун айтиб ўтди. Шаҳар аҳолисининг табиий газ, электр – энергия ва ичимлик сувдан қарздорликлари ошиб бораётганлиги тўғрисида гапириб, бу масалада маҳалла аҳолисини фаол бўлишига, истеъмол қилинган табиий бойликлар учун тўловларни ўз вақтида тўлашга чақирди. Шундан сўнг вилоят прокурори биринчи ўринбосари, адлия маслаҳатчиси Т.Нурметов сўзга чиқиб, бугунги кунда прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди. Шунингдек, кичик бизнес  ва хусусий  тадбиркорликни ривожлартириш уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура идоралари томонидан изчил ишлар амалга оширилаётгани ҳамда "Қонунга итоаткор тадбиркор-давлат ҳимоясидадир” деган тамойил асосида тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари назорат остига олинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Учрашувда шаҳар ИИБ бошлиғи Ю.Эшмуродов сўзга чиқиб, жаҳонда содир бўлаётган воқеа, ҳодисаларга алоҳида тўхталиб, аҳолини огоҳликка, лоқайд бўлмасликка чақирди. Хавфсизликни таъминлашда фуқароларимизнинг, маҳалланинг роли алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари учрашувда вилоят ДСИ бошлиғи ўринбосари З.Синдоров сўзга чиқиб мамлакатимизда кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Коллеж битирувчиларни, ва ёш тадбиркорликни қўллаб қуватлаш мақсадида,  давлат солиқ бошқармаси томонидан кўплаб имтиёзлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

Шаҳар ҳокимлиги мутахассиси
К.Ҳамроев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!