JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”

16-02-2017 15:27 Navoiy shahri, Yangiliklar
2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”-деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят ҳокими,
вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармасининг қўшма фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида "Гулистон” МФЙ аҳолиси
билан ўтказилган сайёр қабули йиғилиш
Жорий йилнинг 16 феврал куни "Гулистон" маҳалла фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда аҳоли томондан берилган саволлари, муаммолари тингланди.
Учрашувни Навоий шаҳар ҳокими Н.Ахатов кириш сўзи билан очди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий ислоҳотларга тўхталиб, уларнинг халқ ҳаётини янада яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди. Н.Ахатов ўз сўзида давом этар экан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни  жорий йилнинг 5 январдаги мажлисда белгиланган вазифалар ижроси, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганини ва унда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлиги хусусида атрофлича таъкидланганини айтиб ўтди. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев  Навоий шаҳрига  ташрифи доирасида бир қатор таклифлари билан бирга, шаҳар аҳолисининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш мақсадида 2017-2021 йилларда қуриладиган 20 та  7 қаватли уйлар имтиёзли кредитлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига берилиши, ҳамда шу билан бирга шаҳар маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари ушбу низом тўғрисида маълумотга эга бўласаларда аҳолига тушунчалар берилмаганлиги сабаб, худди шундай мавзуларга оид 1270 та мурожаатлар виртуал порталга келиб тушганлиги маълумот учун айтиб ўтди. Шаҳар аҳолисининг табиий газ, электр – энергия ва ичимлик сувдан қарздорликлари ошиб бораётганлиги тўғрисида гапириб, бу масалада маҳалла аҳолисини фаол бўлишига, истеъмол қилинган табиий бойликлар учун тўловларни ўз вақтида тўлашга чақирди. Шундан сўнг шаҳар прокурори У.Саъдуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди. Шунингдек кичик бизнес  ва хусусий  тадбиркорликни ривожлартириш уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш борасида прокуратура идоралари томонидан изчил ишлар амалга оширилаётгани ҳамда "Қонунга итоаткор тадбиркор-давлат ҳимоясидадир” деган тамойил асосида тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари назорат остига олинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Учрашувда шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Усмонов сўзга чиқиб, жаҳонда содир бўлаётган воқеа, ҳодисаларга алоҳида тўхталиб, аҳолини огоҳликка, лоқайд бўлмасликка чақирди. Хавфсизликни таъминлашда фуқароларимизнинг, маҳалланинг роли алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари учрашувда шаҳар ДСИ бошлиғи Л.Хайруллаев сўзга чиқиб мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Коллеж битирувчиларни, ва ёш тадбиркорликни қўллаб қуватлаш мақсадида, давлат солиқ бошқармаси томонидан кўплаб имтиёзлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу бериб ўтди.
Учрашув савол-жавоб тарзда давом этди.

Шаҳар ҳокимлиги мутахассиси:
К.Ҳамроев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!