JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоийда китобхонлик байрами

Навоийда китобхонлик байрами

03-03-2017 20:44 Navoiy shahri, Yangiliklar
Китоб — маънавият сарчашмаси. Кишининг руҳий оламини бойитадиган, дунёқарашини кенгайтирадиган бебаҳо хазина. Шу сабаб, халқимиз азалдан китобни эъзозлаб, уни кўз қорачиғидек асраб келган. Вилоятимизда бўлиб ўтган "Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш" мавзусидаги республика семинари ана шу эзгу мақсадларни кўзлагани билан диққатга сазовор бўлди."Ёшлар маркази" катта мажлис­лар залида "Камолот" ЁИҲ Марка­зий Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчи­лар уюшмаси, Республика Маъна­вият тарғибот маркази, вилоят ҳо­кимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган семинарнинг очилиш ма­росими бўлиб ўтди. Унда ҳаракат­нинг ҳудудий кенгашлари вакил­ла­ри, ўқувчи-ёшлар, шунингдек, Анвар Обиджон, Қозоқбой Йўлдо­шев, Ахтамқул Карим сингари ижод­корлар ва халқимиз суйган санъаткорлар — Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Саида Раметовалар иштирок этишди. Семинар аввалида вилоят ҳокими К. Турсунов сўз олиб, китоб муто­ла­аси ёш авлоднинг барка­мол униб-ўсишида муҳим аҳамият­га эгалигини таъкидлади. Карма­на­да яқин кунларда қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ китоб дў­кони фойдаланишга топширили­ши китобхонлик даражаси ўсиши­да муносиб ҳисса қўшиши айтил­ди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар китобхонликни тарғиб қилишда нималарга эътибор қаратиш ло­зим­лиги, қайси йўналишдаги китоблар ўқувчилар учун фойдали эканлиги, оилада кичик кутубхо­налар ташкил қилиш афзалликла­ри борасида фикр-мулоҳазала­рини билдиришди. Истеъдодли актриса Саида Раметова томони­дан Шаҳодат Исахонова қаламига мансуб "Турон маликаси" асаридан Бибихоним образи талқин этили­ши бутун залдагиларнинг олқиши­га сазовор бўлди. Шу куни семинар қатнашчилари Навоий шаҳридаги саккиз минг турдаги китобга эга "Камолот" ки­тоб дунёси" дўкони фаолияти би­лан яқиндан танишишди. Бу ерда жаҳон ва ўзбек адабиёти дур­дона­лари ўрин олгани, ўқувчилар ис­тал­ган вақтда бу китоблардан ха­рид қила олиши мумкинлиги йи­ғил­ганларда катта таассурот қол­дир­­ди. Шунингдек, "Камолот" ки­тоб дунёси" дўконининг мамлака­тимиз бўйлаб биринчи бўлиб На­воийда ташкил қилиниши рам­зий маънога эгалиги эътироф этил­­ди.— Китоб ўқиганимда кўпгина маъ­­лу­мот олиб, руҳиятим озиқла­нади, — дейди тадбир қатнаш­чиларидан бири, НДПИ қошидаги 1-сонли ака­­демик лицей ўқувчиси Фаран­гиз Шокирова. — Лицейи­мизда ҳам барча бирдек китобга қизи­қиши учун ажойиб анъанани йўлга қўйганмиз. Яъни, ҳар бир синфдо­шимизнинг туғилган кунига албат­та китоб совға қиламиз. Ва яна бу билан китобларни алишиб ўқиш имкони ҳам туғилади. Уйи­миз­да икки юзга яқин бадиий ада­биёт бор. Улар менинг яқин ҳам­роҳим, десам, адашмайман.— Яқинда оиламиз билан Тоҳир Маликнинг "Одамийлик мулки" аса­рини ўқиб чиқдик, — дейди яна бир иштирокчи Дилшода Оли­мова. — Бар­чамизга бу китоб жуда ёқди. Бугун кўргазмадаги хилма-хил асар­ларни кўриб хурсанд бў­либ кетаяп­ман. Харид қилган кито­бим­ни оила­миз билан бирга муто­лаа қилишни ният қилдим. Турли тан­ловларда қат­нашиб тураман. Улар­да китоб совға қилиниши мен­­га ёқади. Ҳаз­рат Алишер Наво­ий­нинг "Чор де­вон"лари ана шун­дай совға қилин­ган китоблардан бири. Улар уйдаги китоб жавони­миз­нинг бе­заги. Семинарнинг иккинчи куни Ну­ро­та туманидаги "Саид ота" МФЙ­да ўтказилиб, ушбу маҳаллада ки­тобхонликка бағишланган бир қа­тор тадбирлар бўлиб ўтди. Зулфия БОБОЕВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!