JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Шаҳримиз фуқаролари, корхона ташкилот ва муассасалари диққатига!

Шаҳримиз фуқаролари, корхона ташкилот ва муассасалари диққатига!

24-05-2019 19:09 Navoiy shahri » E`lonlar

Шаҳримиз фуқаролари, корхона ташкилот ва муассасалари диққатига!

Навоий шаҳар адлия бўлими бугунги кундаги аҳолининг кундалик муаммолари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб фуқароларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича  ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш, қонунчиликка оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ҳақида бевосита сизнинг сўровингиз асосида амалга ошириш орқали жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида "Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳасини эълон қилади.

Бунинг учун сиз Навоий шаҳар адлия бўлимига ёзма равишда мурожаат этишингиз талаб этилади.

Сиз ўз мурожаатингизда қуйидагиларни келтириб ўтишингиз керак.

-тарғибот ўтказилиши керак бўлган манзил

- тарғибот ўтказилиш куни

- иштирокчилар ҳақида умумий маълумот (касби, ёши ва бошқалар)

- тадбир иштирокчиларининг сони

- тадбир давомийлиги вақти.

Сизнинг сўровингиз асосида тарғибот графиги белгиланади. График асосида етук ҳуқуқшунослар томонидан сўралган мавзу доирасида интерактив усулда ҳуқуқий маърузалар қилинади. Бундан ташқари "Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси асосида соҳага суд, халқ қабулхонаси, бандлик, соғлиқни сақлаш, ФХДЁ, пенсия, қишлоқ хўжалиги ходимлари, адвокатлар ва нотариуслар иштироки таъминланиши мумкин.

Мазкур лойиҳа доирасида сўровларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин.

Навоий шаҳар адлия бўлими:

Навоий шаҳар, Навоий кўчаси 36 А уй.

Телефон: 79-210-10-08

navoiy-sh@adliya.uz

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!