JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

02-10-2019 15:13 E`lonlar, Hokim qarorlari

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИK-787.pdf [119,68 Kb]

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорига мувофиқ иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунини 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2020 йил учун 10 фоизгача миқдорида жами 1497 та квота иш ўринлари, жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 19,6 фоиз (294 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 52,4 фоиз (784 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 10,7 фоиз (160 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,8 фоиз (57 киши);

пенсияолди ёшдаги шахслар учун 2,0 фоиз (30 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 5,9 фоиз (88 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0,9 фоиз (14 киши);

оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар (тасдиқланган рўйхат асосида), кичик ёшли ишламаётган аёллар ёки тўрт ва ундан ортиқ кўп болали ота-оналар учун 4,3 фоиз (64 киши);

миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелдан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 21-банди, 2-қисмига асосан, Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга асосан иш ўринларидан ортиқ ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тарзида қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг5-иловасигамувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

7. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорнингиловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича шаҳар ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш таъминлансин.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори А.Пирназавров зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими в.в.б.                                              Д.Елмуратов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!