JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК РАМЗИ

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК РАМЗИ

23-10-2019 11:45 Navoiy shahri » E`lonlar

Бағрикенглик ўзбек халқига хос бўлган чинакам исломий фазилатдир. У самимият, очиқ мулоқот ҳамда виждон ва эътиқод туфайли вужудга келади. Шунингдек, у фақат маънавий бурчгина эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ён-атрофимизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини ривожлантириш, юртимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу билан миллатлараро муносабатлар ривожида янги босқич бошланди.
Ҳукуматимиз раҳбарияти барча фуқароларимизга диний маросимларини, ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун лозим бўлган барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Динимизнинг асоси – Қуръони каримда ҳам бағрикенглик кенг тарғиб қилинган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадисларида ғайридинга ҳам инсонийлик юзасидан яхши муомалада бўлишни тарғиб қилганлар. Масалан, "Кимки бир дарахт экса ва ундан ҳайвонми, қушми, ҳашаротми, одамзотми еса, уни эккан одамга савоб бўлади”, деган мазмундаги ҳадисни олайлик. Мана шу каби ҳадислардан ҳам динимизнинг бағрикенглигини яққол кўрамиз.

Юртимиз мўмин-мусулмонлари бу анъаналарга содиқ қолиб, диний ва миллий тотувликка катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Мамлакатимизда турли динлар вакиллари ягона мақсад – Ватанимиз Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши йўлида бирлашмоқда. Динимизнинг бағрикенглик фазилатини ўрганар эканмиз, гап бориб аслида одоб-ахлоққа бориб тақалишини кўрамиз. Бироқ бугун нима  учун мусулмон биродарлар бир-бири билан уруш қиляпти? Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун одамзотга яхши муомала қилишни буюрганлар. Демак, динимизнинг жавҳари, асл моҳияти ҳам инсон зотини севиш экан.

Халқимизга  хос бағрикенглик ҳам ўзининг қадимий  илдизларига эга. Мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Шу боис сиёсий  барқарорлик ва  миллатлараро  тотувликни таъминлашда, фуқароларимизда ягона Ватан  туйғусини  шакллантиришда,  юрт истиқболига дахлдорлик ҳиссини камол топтиришда халқимизнинг бағрикенглик хислати асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган. У турли эътиқодларнинг бир замон ва маконда биргаликда мавжуд бўлишига, ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг шаклланишига йўл очган. Бу эса ўз навбатида юрт тинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавиятнинг кенг ривожланишига хизмат қилган.

Минг афсуски, ҳозирги вақтга келиб, баъзи давлатларда миллий-этник муносабатларда зиддиятларнинг юзага келиши турли кўринишдаги низо ва келишмовчиликларга олиб келаётганини барчамиз эшитиб, кўриб турибмиз. Бундай таҳдидларни бартараф этиш олдимиздаги муҳим вазифалардан биридир. Юрт осойишта бўлиши, турли миллатлар аҳил яшаши учун энг аввало, миллатлараро муносабатларда бағрикенглик, бир миллатни бошқасидан устун қўймаслик тамойилларига амал қилиниши лозим.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик шароитида яшаб келишмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, анъана ҳамда қадриятларини сақлаш, ривожлантиришлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилган. Бундай эътибор натижасида кўп миллатли халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси қайта тикланди ва қадр топди.

Инсоният тарихида кишилар орасидаги тенг ҳуқуқлиликнинг бузилишига, ўзаро зиддиятларга сабаб бўлувчи омиллардан бири бу турли дин вакилларининг бошқа динга эътиқод ва амал қилувчиларга диний айирмачилик асосида қараши, ўз динига бўлган тарафкашлик туйғуси, ўзга диндаги кишиларга бошқача назар билан қарашларидир. Мана шундай қарашлар оқибатида бугун дунёнинг турли давлатларида ҳар хил низо ва қарама- қаршиликлар юзага келаётир. Диний бағрикенглик айнан мана шу ҳодисаларнинг олдини олишда  жуда муҳим саналади.

Истиқлол йиллари Ватанимизда яшаётган турли халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, унинг қонуний асосларини яратишга жиддий эътибор қаратилди. Ушбу тамойиллар Ўзбекистон Конституцияси ва барча қонунларимизда аниқ ва қатъий муҳрлаб қўйилди. Жумладан, Конституциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон давлати ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одат ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожи учун шароит яратиши алоҳида кўрсатиб ўтилди. Конституциямизнинг 18-моддасида эса мамлакатимизнинг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилди.

Яхши биламизки, Ватанимиз қитъалараро маданий-тижорий алоқаларни яхшилашга хизмат қилган Буюк Ипак йўлининг қоқ марказида жойлашган. Бу ерда турли халқларнинг миллий анъана ва урф-одатлари ўзаро уйғунликда ривожланган. Демак, ўзбекона бағрикенглигимизнинг илдизлари жуда қадим замонларга бориб тақалади ва бу борада биз ҳамиша жаҳон аҳлига намуна бўлиб келганмиз.

Халқимиз шўролар замонида қатағон, қувғинга учраган кўплаб миллат вакилларига бошпана берди, оғир дамларда бир бурда нонини улар билан баҳам кўрди. Натижада корейс, немис, поляк, юнон, қрим-татар, турк, тожик ва бошқа кўплаб миллат вакиллари ўзбек элида муқим яшаб қолишди. Уларнинг зурриётлари эса шу заминда туғилиб-ўсиб, шу ерда таълим-тарбия олдилар.

Ҳозирги вақтда диёримизда Республика байналмилал маданият маркази фаолият олиб бормоқда. Ушбу марказнинг бугунги кундаги асосий вазифаси миллатлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, мамлакатимиздаги турли миллат вакилларининг миллий-маънавий урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолишга кўмаклашиш, бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат эканлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Юртимизнинг қатор шаҳар ва туманларида турли халқларнинг миллий-маданий марказлари ташкил этилган. Бу марказлар ҳар хил миллат фарзандларининг ўзига хос дўстлик кошонасига айланган. Республикамиз таълим муассасаларида эса ўқув дастурлари ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз ва бошқа қардош халқларнинг тилларида олиб борилмоқда. Радио ва телевидениелар ўз эшиттириш ва кўрсатувларини бир неча тилларда узатади. Шунингдек, 10 дан ортиқ тилларда газета ва журналлар нашр этилмоқда. Табиийки, бу ерда ҳар хил миллат вакиллари ўзларига кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликларга жавобан давлат бошқаруви ишларида, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ҳаётда фаол ва эркин қатнашмоқдалар.

Дунёда миллий-этник муносабатлар тобора мураккаблашиб, ҳатто энг илғор давлатларда ҳам оз сонли миллат вакилларини камситиш, хўрлаш ва сиқиб чиқариш ҳолатлари кузатилаётган бир даврда диний бағрикенглик,  тотувлик, ўзаро ҳамкорлик масаласи мамлакатларнинг тинчлиги ва тараққиёти учун энг муҳим тамойиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Турли динларга эътиқод қилувчиларнинг бир жамиятда диний бағрикенглик, динлараро ўзаро ҳамкорлик тамойиллари асосида, тинч-тотув ва тенг ҳуқуқли тарзда ҳаёт кечиришлари аввало шу жамият гултожи бўлган инсонларга бевосита боғлиқдир. Шундай экан, ҳар биримиз жамиятдаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатларни қарор топтиришда, аждодлардан мерос миллий ва умумбашарий қадриятларимизни давом эттиришда ўз ҳиссамизни қўшайлик.

С.  ЖУМАҚУЛОВА  тайёрлади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!