<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

06-07-2015 18:00 Navoiy shahri » E`lonlar  
ЛОЙИҲА

   НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Навоий шаҳрида ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда) "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 225-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Навоий шаҳрида ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солиш мақсадида, 


Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:


1.  "Навоий шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш Тартиби” 1-иловага, "Навоий шаҳар ҳокимиятининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссия таркиби” (кейинги ўринларда "Комиссия” деб юритилади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.  Белгилаб қўйилсинки:
   комиссия мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш ва шунингдек, комиссия қарорлари асосида ташқи реклама воситаларини жойлаштиришга рухсатнома ҳужжатларини бериш, уларни жойлаштиришдан тушадиган маблағларни ундирилишини таъминлаш ва реклама берувчилар билан алоқаларни амалга ошириш Комиссиянинг масъул органи "Тасвирий ойна” вилоят уюшмаси томонидан амалга оширилади:
    реклама жойининг ижараси, реклама воситаларини жойлаштириш учун ўз ҳудуди ёки иншоотларини берган ташкилотлар ва реклама берувчи ёки уни тарқатувчи орасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига асосан тузилган ижара шартномаси орқали амалга оширилади.
3. Комиссия, вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси ҳамда "Тасвирий ойна” вилоят уюшмаси билан ҳамкорликда рекламаларни қонунийлигини таъминлаш бўйича ишларни олиб бориш ҳамда ўзбошимчалик билан ўрнатилган реклама эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин. 
4.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5.  Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Ташназаров зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими                                                                         Н.Ахатов





   Навоий шаҳар  ҳокимининг   
    2015 йил  ___ март   
    cонли қарорига    _илова




Навоий  шаҳрида  ташқи  рекламани  жойлаштириш
ТАРТИБИ


      Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 июндаги 243-сонли «Ўзбекистон  Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунининг бажарилишини таъминлашнинг чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2013 йил 15 августдаги "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 225-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2001 йил 26 мартдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 6 апрелда 1024-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Навоий шаҳар ҳудудида ташқи рекламани жойлаштириш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.

I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ташқи реклама воситаларининг жойлаштирилиши устидан раҳбарлик ва назорат Навоий шаҳар ҳокимиятининг реклама-аҳборот фаолияти бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
2. Реклама берувчилар (реклама тарқатувчилар) билан Комиссия орасидаги алоқани амалга ошириш, реклама воситаларини  ҳисобга олиш, паспортлаштириш, реклама берувчиларнинг аризаларини комиссия муҳокамасига киритиш, ташқи реклама воситаларини жойлаштирганлиги учун тўланадиган ҳақларни жамлаш ва Навоий шаҳар ҳокимияти топшириқларига асосан тақсимлаш, ташқи реклама воситаларини ва рекламани жойлаштириш тартибига риоя этилиши устидан мониторингни ташкил этиш Комиссиясининг ишчи органи – вилоят «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси (кейинги матнда «Комиссиянинг ишчи органи») томонидан унинг ваколати доирасида ва мазкур тартиб асосида амалга оширилади.
     Реклама берувчилар (реклама тарқатувчилар) мустақил равишда Комиссия ва унинг  ишчи органига хатлар билан мурожаат этишлари мумкин.
3. Мазкур тартиб асосида Комиссиядан реклама жойининг паспортини  жойлаштириш ҳуқуқи олган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс Навоий шаҳрида ташқи реклама воситаларини жойлаштириши ва улардан фойдаланиши мумкин.

II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР, АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

1. Ушбу тартибда «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган қуйидаги тушунчалар  ва атамалар қўлланилади:
  ташқи рекламани жойлаштириш жойи – Навоий шаҳар ҳудудига қаратилган маҳсус белгиланган жой, ажратилган майдон (тупроқ, ер, асфальт, кўкаламзорлаштирилган майдон ва ҳ.к) шунингдек Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган бино, иншоот ёки улар мажмуасининг устки ва ён қисмларида жойлашган айрим майдон;
   ташқи реклама жойининг паспорти (кейинги матнларда –«паспорт»)-белгиланган шаклдаги ҳужжат бўлиб, у ташқи реклама воситаси ўрнатиладиган жойнинг теҳник ҳужжати ҳисобланади;
  монтаж ишларини бажаришга гувоҳнома – Комиссия томонидан бир марта бериладиган белгиланган муддатда ташқи рекламанинг техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги ҳужжат;
   ташқи реклама воситасини жойлаштириш ҳуқуқини бериш шартлари бўйича контракт(кейинчалик матнда «Контракт») - Комиссия номидан унинг ишчи органи ва реклама берувчи ёки унинг тарқатувчиси ўртасида тузиладиган, реклама берувчи ёки  унинг тарқатувчисининг муайян муддат давомида маълум жойда белгиланган тарифларга мувофиқ ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи келишув;
    Шартнома – Ташқи рекламанинг техникавий воситаларини урнатиш учун реклама жойини паспортини ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб бериш бўйича пуллик ҳизматларга ишчи органи ва реклама берувчи  ёки унинг тарқатувчиси  ўртасида тузиладиган келишув;
   Бош келишув – мазкур Тартиб шартларига риоя этиш тўғрисида реклама тарқатувчи ва Комиссия номидан унинг ишчи органи ўртасида тузиладиган келишув. 

III. НАВОИЙ  ШАҲАР ҲУДУДИДА ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА ОИД ТАЛАБЛАР

1. Навоий шаҳар ҳудудида бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида беистисно реклама ва тижорат аҳборотларни тарқатиш учун ўрнатилган, ерда, бинолар, қуриламалар, иншоотларнинг ташқи деворлари, томлари ва ўзга конструктив элементларида, шунингдек жамоат  транспортининг ҳаракатдан тўхташ жойларида, таксофонларнинг  кабиналарида, йуловчи ажратмаларида ва шаҳар инфратузилмасининг  бошқа  объектларида жойлаштирилган реклама лавҳалари, стендлар, осма транспарантлар ҳамда турғун ҳудудий  жойлаштиришнинг  ўзга воситалари (кейинчалик матнда «реклама конструкциялари») ташқи реклама  воситаларининг  объектлари  ҳисобланади.
2. Реклама жойини олиш ва реклама  конструкциясини  жойлаштириш  истагини билдирган аризачи Комиссиянинг ишчи органига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар  кўрсатилиши  керак:
-аризадан  мақсад;
-конструкция тури ва унинг ўлчамлари;
-аризадаги реклама жойнинг мавжуд объектларга боғлик ҳолда аниқ манзили;
-аризачининг имзоси ва муҳри;
-зарур бўлса, реклама конструкциясининг ўрнатилиши мўлжалланган мулк эгалари, шунингдек реклама конструкциясини ўрнатиш мўлжалланаётган ҳудуд эгалари билан келишув;
- қабул қилинган ариза рўйхатга олинади: унда кириш рақами, қабул қилинган санаси ва вақти кўрсатилади. Тўлиқ  бўлмаган  аризалар  қабул  қилинмайди.
3. Комиссиянинг ишчи органи 5 кун ичида сўралаётган жойига бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаси бор ёки йўқлигини ўрганиб чиқади, шунингдек сўралаётган жой бўйича аниқ ахборот йўллаш учун аризада кўрсатилган жойга чиқади.
Агар сўралган жой бўш бўлиб, реклама конструкциясини ўрнатиш учун техникавий имкониятлар мавжуд бўлса, реклама тарқатувчига реклама жойининг техник ҳужжати – паспортини тайёрлаш ва масъул органлар билан келишиш хизмати учун тўлов шатрномаси ёзиб берилади.
Тарқатувчи 5 банк иш куни давомида берилган шартнома бўйича тўловни амалга ошириши лозим.
Шартнома бўйича белгиланган муддат ичида тўлов амалга оширилмаса, ариза бекор қилинади ва реклама жойи яна бўш ҳисобланади.
Комиссия ишчи органи ҳисоб рақамига тўлов келиб тушгандан сўнг 30 кун ичида ишчи органи реклама жойининг паспортини тайёрлайди ва уни келишиш жараёнини амалга оширади, ушбу жараёндан сўнг навбатдаги комиссия мажлиси муҳокамасига киритилади.
4. Реклама жойини паспортлаштириш жараёни тугалланиб, ташқи рекламанинг техникавий воситаларини ўрнатишда барча манфаатдор ташкилотларнинг розилиги олингандан сўнг Комиссиянинг ишчи органи паспортга рўйхат рақами беради ҳамда ўрнатиш ишларини бажариш учун рухсат беради.
5.  Давлат ҳокимияти органлари томонидан бирон - бир ҳудуд, майдон, кўчалар ташқи реклама жойлаштирилишидан холис зона деб белгиланса, шунингдек қурилмаларни балансида ушловчи томонидан ўз ҳудуди ва биноларининг ташқи томонларида реклама воситаларини жойлаштириш чекланса, мазкур жойларга ташқи реклама воситаларини жойлаштиришга аризалар қабул қилинмайди.
 6.  Ташқи реклама воситаларини жойлаштириш:
Реклама  конструкцияси  қуйидагилар  мавжуд  бўлганда  жойлаштирилади:
-реклама жойининг паспорти;
-Комиссия раиси томонидан имзоланган ўрнатиш ишларига Гувоҳнома;
-реклама конструкциясининг техникавий чизмаси;
-Комиссия ишчи органи вакилининг мажбурий иштироки;
- ишлар транспорт воситалари ҳаракати зонасида олиб борилган тақдирда Навоий шаҳар ИИБ ЙҲҲБ билан келишилган, йўл техникаси ва йўл белгилари ва жойлаштирилиши кўрсатилган ишлаб чиқариш ишларининг схемаси ва иш олиб бориш вақти муддатлари;
 Рекламанинг техникавий воситаси Комиссия ишчи органи вакилининг иштирокисиз ўрнатилса, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунига мувофиқ чоралар кўриш учун ноқонуний ўрнатиш ишлари бажарилгани тўғрисида далолатнома тузилади;
-реклама конструкциясининг зонаси бевосита реклама майдони бўйича аниқланади.
 Ташқи реклама воситаларини автомобиль йўллари ва кўчаларга ажратилган ҳудудлар чегарасида ўрнатишга рухсат берилади,бунда йўл ёқасидан 1 метр масофада ва ажратиш зоналарида жойлашган реклама воситалари йўловчилар ва ҳайдовчилар учун кўринишни тусиб қўймайдиган таянчларга эга бўлиши керак. Ташқи реклама ва ахборотлар йўл ҳаракати белгилари билан ўхшаш бўмаслиги, уларнинг кўринишига ҳалақит бермаслиги, шунингдек йўлда транспорт воситаси, йуловчи бирон-бир объект турганидек тасаввур туғдирмаслиги керак.
 Бир қаторда ва бир йўналишда кетма-кет жойлаштирилаётган бир хил турдаги катта ва ўта катта реклама конструкциялари оралиғидаги масофа 150 метрдан кам бўлмаслиги керак. Йўлнинг транспорт ҳаракати йуналиши қисмидан кўринишни тўсиб қўймайдиган (шунингдек кичик ва ўрта форматдаги) реклама конструкциялари бундан мустасно;
-агар реклама конструкциялари бир-бирига нисбатан параллел ёки перпендикуляр равишда ўрнатилган, яъни, йўлнинг турли ўқлари бўйлаб жойлашган бўлса, ўрнатилаётган конструкциялар ўртасидаги масофа 150 метрдан кам бўлиши мумкин;
 Агар ташқи реклама ва ахборотнинг техникавий воситасини ўрнатиш учун ерни кавлаш ёки ер ишларига боғлиқ бошқа ишларни бажариш талаб этилса, тарқатувчи ушбу ҳаракатларини тегишли хизматлар (шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси, Уй–жойлардан коммунал фойдаланиш бошқармаси, шаҳар ободонлаштириш бошқармалари билан келишади;
 Ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқи рухсатномаларини бериш ёки келишувларни амалга ошириш масалаларида низо чиққанда улар Комиссия мажлисларида кўриб чиқилади ёки ҳаракатдаги қонун доирасида суд органлари орқали ҳал этилади.
 Ташқи рекламани маданий ёдгорлик объектларида, йўл белгилари, светофорлар ва транспорт ҳаракатини тартибга солувчи конструкцияларда, шунингдек дарахтлар ва ёндош ҳудудга ҳамда шаҳар хизматларининг коммуникация тармоқларига зарар етказиб жойлаштириш тақиқланади. 
 Фирмаларнинг фаолиятига алоқадор бўлмаган, бозорлар, ёнилғи қўйиш шаҳобчалари, савдо жойлари ва бошқа объектларда ўрнатилган ва шаҳар муҳитига қаратилган реклама безаклари ташқи реклама ҳисобланади ва мазкур Тартибга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
- ўлчами 500 кв.см.дан кам бўлган ташқи реклама учун ҳақ ундирилмайди.
 7. Кўрсаткичларни жойлаштириш:
 Кўрсаткичлар кўринишидаги реклама воситалари – фақат корхона ҳақида аҳборот бериши, яъни, ушбу корхонанинг эмблемаси ёки фирма белгисини, номини ва мазкур ташкилот жойлашган манзилини акс эттириши мумкин. Корхонанинг маҳсулоти ёки хизматлари тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг мавжудлиги ташқи реклама ҳисобланади;
 Реклама кўрсаткичларини ўрнатиш мажбурий тартибда кўрсаткичнинг техникавий паспорти расмийлаштирилиб, кўрсаткични ўрнатиш ҳуқуқига Комиссиянинг Гувоҳномаси олингандан сўнг амалга оширилади. Бунда фақат техник паспортни тайёрлаш ва Гувоҳномани расмийлаштириш учун кетган ҳаражатлар шартнома асосида тўланади. Мазкур Гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўпи билан бир йил.
Ахборот кўрсаткичларининг ўлчами 3 кв.м. дан  ортиқ бўлмаслиги керак.
Кўрсаткичлар Комиссия томонидан тасдиқланган намуналарга мувофиқ шакл ва тузилишга эга бўлиши керак.
8. Аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш. 
 Аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот воситаларига корхоналар ва бошқа ташкилотлардаги  кронштейн  ва  пешлавҳалар  кириб,  корхонанинг  номи мулкчилик шакли, идоравий буйсуниши ёки фаолият тури бўйича маълумотлар акс эттирилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ёки сотилаётган товарлар (кўрсатилаётган хизматлар) рўйхати, корхона ва фирмаларнинг эмблема ва товар белгилари (сотилаётган товарлар, фойдаланилаётган ускуналар ҳамда хомашё материалларининг эмблемалари ва товар белгилари) реклама ҳисобланади.
 Ахборот лавҳачалари тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) тўғрисидаги аҳборотни истеъмолчининг эътиборига етказиш учун мўлжалланган. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳар бир корхонаси аҳоли кириш жойларнинг сонига мувофиқ битта ёки бир нечта ахборот лавҳачасига эга бўлиши мумкин. Лавҳачада фақат корхона тўғрисида ахборот кўрсатилиши мумкин:
- корхонанинг қайд этилган (юридик) номланиши;
- корхонанинг иш тартиби.
Ахборот лавҳачалари бинонинг деворида корхонага кириш жойининг ёнида ёки кириш эшигида ташриф буюрувчиларга яхши кўринадиган тарзда жойлаштирилиши мумкин.
Ахборот лавҳачасининг ҳажми 1 кв.м. дан ошмаслиги керак.
Корхоналар,ташкилотлар ва хусусий тадбиркорларнинг ахборот воситалари -  манба сифатида юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларнинг ўзлари томонидан ўзларига тегишли ахборот воситаларида тарқатадиган ахборот. Бундай воситанинг ўлчами 2 кв. м дан ошмаслиги лозим. 
Бошқа фото ва матнли маълумотлар, ўзга товар белгиларининг ёки логотипларнинг мавжудлиги реклама сифатида кўрилади.
Аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича корхона ва ташкилотларнинг ахборот ва реклама безак воситалари реклама ҳисобланмайди ва Комиссиядан рухсатнома ҳужжатлари олишни талаб этмайди. 
9. Том усти қурилмаларини  жойлаштириш:
-бино томининг карнизидан тўлиқ ёки қисман баландда жойлаштириладиган  ушбу (ҳажмий ёки ясси) реклама  конструкциялари маҳкамловчи элементлар (конструкциянинг ишлаб чиқилган лойиҳаси Комиссия билан келишилади) ҳамда конструкция ва ахборот қурилмасининг кўтариб турувчи қисмидан иборат;
-биноларда ўрнатилаган том усти қурилмалари ахборот юзасининг  майдони тўлов суммасини ҳисоблашда бутун конструкциянинг ташқи габарит ўлчамлари бўйича аниқланади.
Конструкция ўрнатилган жойнинг ижараси бинонинг баланс эгаси билан алоҳида келишув бўйича амалга оширилади. Комиссия реклама тарқатувчи билан бинони баланс эгаси ўртасидаги муносабатларга аралашишга ҳақли эмас.
10. Бинолар деворларининг юзасида деворий реклама конструкцияларини қуйидаги куринишда жойлаштириш:
- бевосита девор юзасига туширилган тасвир (ахборот юзаси);
- деворга маҳкамлаш элементлари, каркас ва ахборот юзасидан иборат конструкция;
- деворий паннолар якка тартибдаги лойиҳалар бўйича бажарилади;
- биноларнинг олд деворларида уларнинг катта қисмини, витрина ва деразаларнинг ойналарини тўсиб  қуювчи йирик ўлчамли қалқонли реклама ва баннерли реклама ташувчиларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
11. Витражларни жойлаштириш.
Витражлар - дераза  ёки эшик бўшлиқларида ёки биноларнинг тоқида ўрнатиладиган реклама конструкцияларидир. Конструктив жиҳатдан витражлар асос, каркас ва шаффоф юзадан иборат.
- хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг витражларида корхонанинг фаолият йўналишига мос бўлмаган реклама безакларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда ушбу безаклар витраж майдонининг кўпи билан 20 фоизини эгаллаши мумкин. Реклама безаклари 20 фоиздан кўп бўлган тақдирда бу реклама деб ҳисобланади ва ўрнатилган тартибда паспортлаштирилиши шарт.
 12. Театр ва концерт афишалари, оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар эълонларини жойлаштириш: 
Афиша – ўтказиладиган оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар, промо – акциялар тўғрисидаги  ахборотни ўзида  мужассамлаштирган  ёзув рекламасининг  асосий воситаларидан  биридир.
Театр  ва концерт  афишалари, оммавий  маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги  тадбирлар эълонларини  жойлаштириш  учун  мўлжалланган  махсус мосламаларни (кейинчалик махсус мосламалар) жойлаштириш  мазкур Тартибга асосан Комиссиянинг ишчи органи орқали расмийлаштирилиши  лозим;
Махсус мосламалар Комиссия томонидан тасдиқланган андозавий намуналарга мувофиқ шакл ва  тузилишга  эга  бўлиши  керак;
- мазкур Тартибга асосан тегишлича расмийлаштирилмасдан ўрнатилган барча махсус мосламалар ва улардан ташқарида ўрнатилган барча афиша ва эълонлар берухсат ўрнатилган ҳисобланади;
- Навоий шаҳрида берухсат ўрнатилган афиша ва эълонлардан тозалаш  Комиссия томонидан белгиланган масъул корхона ёки ташкилотларга юклатилади. Тозалаш бўйича қилинган барча сарф-ҳаражатлар берухсат  афиша  ва эълонларни  жойлаштирган  корхона  ва  шахслардан ундирилади.

IV.НАВОИЙ ШАҲАР ҲУДУДИДА ЎРНАТИЛАДИГАН ТАШҚИ РЕКЛАМА ОБЪЕКТЛАРИГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

1. Реклама конструкцияси ва унга қуйиладиган талаблар:
- техник босим хавфсизлигининг юқори даражасини ҳамда шамол босими ва фойдаланишда етарлича турғунликни таъминловчи материаллардан  тайёрланиши  лозим;
- реклама конструкциясининг устуни «0» белгисидан реклама  майдонигача камида 5,0 м. баландликка  эга  бўлиши  лозим, бунда  реклама  қурилмасининг  тузилиши  транспорт воситаларининг  ҳайдовчиларга  зарур  кўриш  сатҳини  таъминлаши  керак;
- реклама конструкциясининг устуни ташқи кўринишини  ёмонлаштирувчи  элементлар (пайвандлаш чоклари, занг,шикаст)сиз  тўғри  текис юзага  эга  бўлиши  керак.

V.ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА РУХСАТ ОЛИШ ТАРТИБИ

1. Ташқи рекламани жойлаштириш истагини билдирган реклама тарқатувчи Комиссиянинг ишчи органига  реклама  жойлаштириш   бўйича  ариза  билан  мурожаат  этади.
Аризага  қуйидагилар  илова  қилинади:
-тарқатилаётган  ташқи  реклама  эскизи  ва  реклама  матни;
- агар маҳсулот сертификатланиши мажбурий бўлса, Ўздавлатстандарти ёки сертификатлаш ҳуқуқига эга идора томонидан берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси;
-агар реклама қилинаётган фаолият турини лицензиялаш зарур бўлса, тегишли лицензиялар нусхаси.
2. Ариза топширилганидан сўнг у Комиссия ишчи органи томонидан рўйхатга олинади  ва Комиссияга юборилади.
3.Комиссиянинг ижобий қарори олинган тақдирда:
-Комиссия номидан унинг ишчи органи реклама берувчи билан ташқи реклама воситаларини жойлаштириш  ҳуқуқи  берилганлиги  учун  ҳақини  ундириш  юзасидан контракт тузади.
- ташқи рекламани воситаларини жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги учун ҳақини ундириш юзасидан контракт бўйича маблағлар келиб тушганидан сўнг тарқатувчига ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи Комиссиянинг гувоҳномаси берилади. Гувоҳнома билан бирга мажбурий  тартибда  реклама  жойи  паспортининг   нусхаси  ҳам  тақдим  этилади.
4. Ташқи рекламанинг техникавий воситасини томонларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (қайта қуриш,қурилиш ёки таъмир ишларининг олиб борилиши ва ҳ.к.) олиб  ташлаш  зарурати юзага келса, ишчи органи 10 кунлик муддат ичида реклама берувчи ёки уни тарқатувчисини ушбу тадбирларнинг ўтказилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши,тарқатувчига ташқи рекламани жойлаштиришга тенг қийматли жойдан фойдаланиш ҳуқуқини бериши керак.
Техникавий восита реклама берувчи ёки унинг тарқатувчиси томонидан ва унинг ҳисобига (харажатлари) олиб ташланади.

VI.ТАШҚИ РЕКЛАМА ВОСИТАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ТЎЛОВ

1. Навоий шаҳрида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқи учун ҳақлар Комиссия номидан унинг ишчи органи ва реклама тарқатувчи ўртасида тузиладиган Контракда қайд этилган шартларда, тасдиқланган тарифлар асосида амалга оширилади.
2.Реклама жойига реклама-ахборот фаолияти бўйича Комиссия билан келишилган ва рухсат берилган ижтимоий реклама жойлаштирилган ҳолларда ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ҳақ олинмайди.

VII.РЕКЛАМА ТАРҚАТУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

1.Тарқатувчининг мажбуриятлари: 
- ташқи реклама воситаларини жойлаштириш билан боғлиқ барча ҳаракатларини қатъий равишда Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонуни ва Навоий шаҳрида ташқи рекламани жойлаштиришнинг ушбу Тартибига мувофиқ амалга ошириш;
- Навоий шаҳрида реклама воситаларини фақат рекламани жойлаштиришга рухсат берилгани тўғрисидаги Гувоҳнома асосида  жойлаштириш; 
- Комиссиянинг рекламани жойлаштириш муддатини узайтириш бўйича рад қарори олинган тақдирда, ўз ҳисобига реклама воситасини олиб ташлаш ёки реклама воситасини олиб ташлаш бўйича қилинган ҳақиқий ҳаражатлар қийматини тўлаш; 
- реклама конструкцияси ёки реклама қопламаларининг ташқи кўриниши ёмонлашган тақдирда хабар қилингандан сўнг 3 суткадан кечиктирмаган ҳолда тиклаш ишларини ўтказиш;
 - реклама воситалардаги реклама қопламаларининг кўринишини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслик;
 - тасдиқланган эскиз, жойлаштириш схемаси ва реклама жойининг паспортига мувофиқ қатъий равишда ажратилган реклама жойидан фойдаланиш ва реклама  воситасини ўрнатиш. Тасдиқланган лойиҳа, жойлаштириш схемаси, реклама воситасининг паспорти ва кўринишидан четга чиқилгани аниқланса, Комиссиянинг ишчи органи далолатнома тузади ва тарқатувчини ёзма шаклда хабардор қилади. Далолатномада кўрсатилган муддатдан бошлаб 5 кун ичида реклама тарқатувчи бузилишларни ўз ҳисобидан бартараф қилиши шарт. Мавжуд бузилишлар кўрсатилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда комиссия ёки унинг номидан ишчи органи амалдаги қонунчилик бўйича чора кўриш учун ҳужжатларни Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасига юборади. Монополиядан чиқариш ва ракобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси кўрсатмалари бажарилмаган тақдирда Комиссия ўз қарори билан конструкция олиб ташланишини таъминлашга ҳақли, реклама тарқатувчининг мазкур реклама жойига ҳуқуқи бекор қилинади ва реклама жойининг паспорти тендер комиссиясига берилади. Конструкцияни олиб ташлаш, ташиш ва сақлашга оид барча ҳаражатлар реклама конструкциясининг эгаси бўлган реклама тарқатувчи томонидан тўланади. Конструкцияни олиб ташлаш, ташиш ва сақлашга доир қарздорлик 30 кун муддат ичида тўланмаган тақдирда бундай конструкция амалга оширилган ҳаражатларни қоплаш учун манфаатдор шахсларга сотувга чиқарилади;
-талаб қилинганида ишлаб чиқарувчи ёки реклама тарқатувчисининг реклама ахборотларининг ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этиш; 
- реклама қилинаётган товар ва хизматларга тегишли лицензия (фаолият лицензияланиши лозим бўлса) ва сертификатни (фаолият мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлса) тақдим этиш.

VIII.КОМИССИЯ ИШЧИ ОРГАНИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

1.Комиссия ишчи органи:

- Шартнома тузиш ва реклама берувчи томонидан асоссиз равишда шартнома тузишдан бош тортиши натижасида етказилган зарарни қоплашга  мажбур қилиш бўйича даъво билан суд органларига мурожаат қилиш; 
- қонунчиликда белгиланган ҳолатларда тарқатувчидан тегишли лицензия ва сертификатларни талаб қилиш; 
- реклама-ахборот фаолияти бўйича Комиссия билан келишган ҳолда ташқи реклама паспортини ва уни жойлаштиришга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришгани учун кетадиган ҳаражатларни қоплаш учун қўшимча ҳақ олиш; 
- тарқатувчиларга белгиланган тартибда ишчи органнинг Уставида кўрсатилган қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишга ҳақли.
2.Комиссия ишчи органи мажбуриятлари:
- реклама тарқатувчига ҳеч қандай тўсиқсиз рекламани жойлаштириш тартиби ва реклама жойларига расмийлаштирилган бўш паспортларнинг мавжудлиги, шунингдек рекламани жойлаштириш билан боғлик ва Комиссия фаолиятига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича маълумотларни бериш;
 - реклама тарқатувчини у томонидан ижарага олинган реклама жойи атрофидаги ҳудудларда қайта таъмирлаш ишлари ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш;
- тўланган рекламани жойлаштириш муддатининг тугагунига қадар томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолда реклама (йўллар, майдонларни қайта таъмирлаш,қурилиш ёки ер билан боғлиқ ишларнинг ўтказилиши ва бошқа сабабларга кўра) олиб ташланса, тарқатувчига янги реклама жойи бериш,фойдаланилмаган даврдаги суммани қайта ҳисоб-китоб қилиб, янги реклама жойи ҳисобига ўтказиш ёки уни қайтариб бериш.
 
IX.РЕКЛАМА МАТЕРИАЛЛАРИНИ САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ

1. Реклама тарқатувчилар реклама материаллари (гувоҳномалар, паспортлар ва реклама материалларини жойлаштиришга оид бошқа материаллар)ни рекламани жойлаштириш муддати якунланган охирги кундан бошлаб 1 йил давомида сақлашлари шарт.

X.РУХСАТ ЭТИЛМАГАН РЕКЛАМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ

1. Комиссиянинг рухсат гувоҳномаси олинмасдан ҳар хил турдаги реклама воситаларини ўрнатиш ва уларга реклама жойлаштирилиши ўзбошимчалик билан ўрнатилган ҳисобланади ва рухсат этилмаган реклама ҳисобланади.
2. Рухсат берилмаган реклама жойлаштирган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан чоралар кўрилади.

XI. НИЗОЛИ ҲОЛАТЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШИ

1. Рекламани жойлаштириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.

XII.ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

1. Мазкур ташқи рекламани жойлаштириш тартибини бузган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

ШАҲАРДА ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ  ЖОЙЛАШТИРИШ КЕНГАШ КОМИССИЯСИ


1. Шаҳар ҳокимининг  ўринбосари Кенгаш раиси                                             А.Ташназаров

2. Шаҳар маънавият тарғибот   
бўлими раҳбари, Кенгаш раиси ўринбосари                                                   С.Ачилов  

3. Шаҳар архитектура-қурилиш бошқармаси  бошлиғи, Кенгаш аъзоси                 Қ.Қурбонов
      
4. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш аъзоси                        М.Фозилов 


5. Шаҳар ИИБ йул ҳаракати 
 хавфсизлиги бўлими бошлиғи, Кенгаш аъзоси                                                Ф.Бобокулов 
  
6. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи, Кенгаш аъзоси                               А.Ҳусанов

7.Вилоят  «Тасвирий ойина» Ижодий уюшмаси  раиси, кенгаш аъзоси                 Д.Маҳмудов  







 

                                                                                                                     Навоий шаҳар ҳокимининг   
                                                                                                                      2015 йил "__” ____________ 
                                                                                                                        __ - сонли қарорига
                                                                                                                        2-илова  


 ШАҲАРДА ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ  ЖОЙЛАШТИРИШ КЕНГАШ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ


1. Шаҳар ҳокимининг  ўринбосари Кенгаш раиси                                             А.Ташназаров

2. Шаҳар маънавият тарғибот   
бўлими раҳбари, Кенгаш раиси ўринбосари                                                   С.Ачилов   

3. Шаҳар архитектура-қурилиш бошқармаси  бошлиғи, Кенгаш аъзоси                 Қ.Қурбонов
      
4. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш аъзоси                        М.Фозилов 


5. Шаҳар ИИБ йул ҳаракати 
 хавфсизлиги бўлими бошлиғи, Кенгаш аъзоси                                                Ф.Бобокулов 
  
6. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи, Кенгаш аъзоси                               А.Ҳусанов

7.Вилоят  «Тасвирий ойина» Ижодий уюшмаси  раиси, кенгаш аъзоси                 Д.Маҳмудов   





   Шаҳар маънавият тарғибот  
бўлими раҳбари,
Кенгаш раиси  ўринбосари 
С.Ачилов
                  

                                                                                                                                                     

                                         
Мазкур қарор лойиҳасини ўқиб чиқиб ўз муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз. 













                  
                                        









































































































Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!