<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

№ XV-77                                                                           2016 йил 30 декабрь

Навоий шаҳрида 2017 йилда аҳоли бандлигини

таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-124-III-сонли Қарорига асосан шаҳарда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-17-моддалари ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси 


Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И: 

1. Шаҳарда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури (кейинги ўринларда – ҳудудий дастур) 1-иловага, Ҳудудий дастур ижроси ва амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи комиссия аъзолари:

ҳар ойда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини ҳокимлик билан биргаликда тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ҳудудий дастурга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

 

 

3. Дастур параметрларининг:

инвестиция дастурлари, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, деҳкон ва фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектларда яратилган иш ўринлари бўйича шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров), иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналари;

қурилиш саноатини, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамда қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлганлар бўйича шаҳар давлат архитектура ва қурилиш бўлими (Алиқулов) томонидан, тегишли идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда;

фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали янги иш ўринлари яратиш;

якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Хайруллаев);

тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича тижорат банклари;

аҳолининг шахсий ёрдамчи, деҳқон ва томорқа хўжалигида ҳамда оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида ўз-ўзини банд қилганлар бўйича "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров) ва шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Усмонов) томонидан таъминланиши белгилаб қўйилсин.

4. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров), шаҳар ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича мутахассис (Ҳамдамов), шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ахмедов), манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳар бир коллежлар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга – иш берувчиларга бириктиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Шаҳар ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича мутахассис (Ҳамдамов) касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган ишларни умумлаштирсин.

5. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров), давлат Солиқ инспекцияси (Хайруллаев), Статистика бўлими (Туйчиев)лар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш масаласини қатъий назоратга олсин.

6. Тижорат банкларига янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш 
режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олсин.

7.Тижорат банклари, "Ягона дарча” маркази (Ахмедов)ларга хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

8. Шаҳар давлат Солиқ инспекцияси (Хайруллаев) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.

9. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида жамлаш, шаҳар дастур бажарилишининг таҳлилини олиб бориш мақсадида касб-ҳунар коллежлари директорларига, шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Хайруллаев), шаҳар давлат архитектура ва қурилиш бўлими (Алиқулов), тижорат банклари, "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров), шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Усмонов) томонидан ҳар ойнинг 1 санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига мунтазам равишда тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.

10. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ахмедов) 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг ижроси бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якунларига кўра шаҳар ҳокимлигига киритиб борсин.

11. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И.Рахматовга ушбу қарорни "Навоий пресс” газетасида расман эълон қилинишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров) ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси Н.Ахатов







Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!