<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

№ XV-78                                                                                      2016 йил 30 декабрь

Навоий шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши
кураш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида
шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2016 йилда амалга
оширган ишлари тўғрисида ахбороти
      
Шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ю.Эшмуродовнинг 2016 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахборотини эшитиб ҳамда сўзга чиққанларнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси
Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:       
1. Навоий шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Ю.Эшмуродовнинг 2016 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида ахборотимаълумот учун қабул қилинсин.
2. Шаҳар ИИБ томонидан шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши кураш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этилсин.
3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Темирова), шаҳар ИИБ бошлиғи (Эшмуродов), шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази директори (Ахмедов), шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Пирназаров), "Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши (Урунов), шаҳар маънавият-тарғибот маркази (Ачилов), "Навоий пресс” газетаси бош муҳаррири (Мирзаев) ва шаҳар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:жиноятларга қарши кураш, уларни олдини олиш ҳамда профилактик ишларни олиб борилишида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириш; жиноятчиликни олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини, ҳаракатдаги қонунларни тушунтиришнинг мунтазамлигини таъминлаш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар бўйича тадбирларни оммавий ахборот воситаларида доимий тарзда ёритиб бориш;муқаддам судланган ҳамда экстримистик оқимларга мойил бўлган шахслар ўртасида профилактик-тарбиявий ишлар, шу жумладан, уларни ижтимоий кўниктириш, иш билан таъминлаш, қайта жиноят содир этишларини олдини олишга қаратилган чораларни доимий равишда амалга ошириш;шаҳар ҳудудида нотинч оилаларни, фоҳишалик билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш, уларни ўз вақтида профилактик ҳисобга олиш, бу тоифадаги шахслар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш борасида кенг жамоатчилик ёрдамида профилактик тадбирларни янада яхшилаш топширилсин;вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни ҳар қандай кўринишларини олдини олиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси фаолиятини янада жонлантириш, мактаб, маҳалла ва жамоатчилик ташкилотларининг ҳамкорлигини янада яхшилаш;содир этилаётган жиноятларни олдини олиш мақсадида кафе, бар, ресторан ва дўконларнинг кечки ишлаш вақтида жамоат тартибини сақлаш чораларини кўрсинлар.
4. Ушбу қарор ижросининг назорати шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Саломов ва шаҳар Кенгаши ҳузуридаги қонунийликни, хуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.  


Кенгаш раиси                                         Н.Ахатов 


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!