<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

№ XV-79                                                                                      2016 йил 30 декабрь

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши
"Регламент ва депутатлик одоби масалалари”
доимий комиссияси раисининг ҳисоботи тўғрисида
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши "Регламент ва депутатлик одоби масалалари” доимий комиссияси раиси Ч.Кадировнинг "Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг 2016 йил давомидаги фаолияти тўғрисида”ги ҳисоботидан келиб чиққан ҳолда, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси 
ҚАРОР ҚИЛАДИ: 
1. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши "Регламент ва депутатлик одоби масалалари” доимий комиссияси раиси Ч.Кадировнинг "Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг 2016 йил давомидаги фаолияти тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари (Т.Абдурахмонов, И.Раджабов, Р.Каримова, И.Рахматов ва Ш.Асатов)ларга:
- 10 кун муддатда ҳисоботда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш;
- ўз округида ҳафтанинг бир кунини сайловчиларни қабул қилиш куни сифатида белгилаш амалиётини жорий қилиш;- депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партиялар, ҳокимият вакиллик органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан доимий алоқа боғлаб туриш вазифалари юклатилсин.
3. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларига:
- ҳар бир депутат ўзи учун ташкил этилган алоҳида жилдларга депутатлик фаолиятига доир ҳужжатларни, жумладан депутатлик сўровлари, фуқаролар қабулига доир маълумотларни жойлаштирсин.          
4. Навоий шаҳар Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Раҳматов)га:         
- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш биносига кириш жойида
(ҳамма учун қулай бўлган жойда) депутатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвалини жойлаштириш;         
- депутатларни шаҳар ҳудудий дастурлар бандлари бўйича бириктириш ва улар томонидан дастурларнинг ижросини назорат қилиш;         
- Навоий шаҳар ҳокимияти веб-сайтида ( www.navoiy.uz) маҳаллий Кенгаш веб-саҳифасини ташкил этиш ва ушбу веб-саҳифага:
- барча депутатлар ҳақида маълумотларни жойлаштириш;
-
 Кенгаш ва доимий комиссиялар иш режаларини, шаҳар ҳудудий дастурларни жойлаштириш;
- доимий комиссиялар ва улар томонидан ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумотни жойлаштириш;
- Кенгашнинг энг муҳим қарорларини жойлаштириш;
- жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвалини жойлаштириш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу веб-сайт орқали мурожаат қилиш имкониятини яратиш;
- депутатларнинг мақолаларини, депутатлик сўровларини ва унга жавобларни жойлаштириш;
- Кенгаш фаолиятига оид бошқа маълумотларни жойлаштириш вазифалари юклатилсин.         
5. Сиёсий партияларнинг Навоий шаҳар Кенгаши раисларига:         
- сиёсий партиялар ҳузурида "Халқ қабулхоналари”да депутатларнинг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвалини жойлаштириш;          - депутатларнинг сиёсий партиялар бошланғич ташкилотлари билан ҳар ойда жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказишига кўмаклашиб бориш тавсия этилсин.6. "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров) ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:
- маҳалла фуқаролар йиғини биносида депутатларнинг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвалини жойлаштириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг аҳоли билан мулоқот қилиш имкониятини яратиш;  
- тегишли депутат билан биргаликда депутатларга келиб тушаётган мурожаатлар бўйича алоҳида дафтар юритиш ва мурожаатларни умумлаштириб бориш;        
- сайлов округларидаги маҳаллаларда сенаторлар ва депутатлар ҳақида тўлиқ маълумотларни (иш жойи, телефони, электрон почта манзили, қабул кунлари ва жойи) ўз ичига олган стендларни жойлаштириш ишларини амалга оширсин.   
      7. "Навоий пресс” газетаси таҳририяти бош муҳаррири (Мирзаев)га:  
        - маҳаллий матбуотда маҳаллий Кенгаш, доимий комиссиялар, депутатлар фаолиятини ёритиш бўйича рубрикалар жорий қилиш, янги рукнлар очиш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари ҳамда шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И.Раҳматов зиммаларига юклатилсин. 
 Кенгаш раиси                                                            Н.Ахатов


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!