<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

№ XV-81                                                                                   2016 йил 30 декабрь
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган
депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1998 йил 28 октябрдаги "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар,
маракалар ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган
тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги
ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида


Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган депутатлар гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Н.Улуғбердиевнинг ахбороти ҳамда шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши,

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги
"Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги
ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Н.Улуғбекдиевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси (Темирова), "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров), "Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими (Рахматуллаев), маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими (Ачилов), шаҳардаги барча МФЙ раисларига:

шаҳарда ўтказиладиган тўй-ҳашам, маросим, оилавий тантаналар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда тўй ва маросимлар эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот қилиш орқали жамият ҳаётига тадбиқ этиш;

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш тавсия этилсин.

3. Шаҳар бош имом-хатиби, шаҳардаги барча МФЙ раисларига:

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ихчам ўтказиш, дабдабали ўтказилаётган тадбирларга сарфланаётган маблағларни кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш;

диний ташкилотлар, имом-хатиблар тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолининг эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларнинг олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.

4. Шаҳар Давлат солиқ инспексияси (Хайруллаев)га:

ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда тўй-ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, нақд пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда ҳеч қандай чекловларсиз, белгиланган нархларда амалга оширилиши назоратга олинсин.

5. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Эшмуродов)га:

ресторан, ошхона, кафе ва тўйхона раҳбарлари тўй ва маросимларда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техникалар, кўргазмалар ва пиротехникадан фойдаланмаслик ҳолатларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилансин.

6. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси (Темирова), "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров), "Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими (Рахматуллаев), маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими (Ачилов), "Навоий пресс” газетаси (Мирзаев) ҳамда шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний ташкилот имом хатибларига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш вазифаси топширилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари зиммаларига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                            Н.Ахатов




Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!