<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

07-02-2017 15:43 Navoiy shahri » E`lonlar  
30.12.2016 йил                                            № 77-сон  

Халқ депутатлари НАВОИЙ ШАҲАР кенгашинингҚарори 
Шаҳарда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида 
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги
"Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори, 
халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги "Вилоятда 
2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22/93-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 
6-моддасига асосланиб, 
халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси 


 Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И: 

1. Шаҳарда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури (кейинги ўринларда – ҳудудий дастур) 1-иловага, Ҳудудий дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ишчи комиссия аъзолари:ҳар ойда ҳудудларга чиққан ҳолда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин; Ҳудудий дастурга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
3. Дастур параметрларининг:инвестиция дастурлари, локализация, тармоқлар, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқиш дастурлари ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектларда яратилган иш ўринлари бўйича шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров), иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналари;қурилиш саноатини, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамда қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлганлар бўйича шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси (Алиқулов) томонидан, тегишли идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда;фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров);якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Хайруллаев);тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича тижорат банклари;  қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд бўлганлар ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари бўйича шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров);аҳолининг шахсий ёрдамчи, деҳқон ва томорқа хўжалигида ҳамда оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида ўз-ўзини банд қилганлар бўйича "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров) ва шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Усмонов) томонидан таъминланиши белгилаб қўйилсин.
4. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров), шаҳар ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича мутахассис (Ҳамдамов), шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ахмедов), манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳар бир коллежлар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга – иш берувчиларга бириктиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.Шаҳар ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича мутахассис (Ҳамдамов)
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган ишларни умумлаштирсин.
5. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров), шаҳар давлат Солиқ инспекцияси (Хайруллаев), Статистика бўлими (Тўйчиев)лар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш масаласини қатъий назоратга олсин.
6. Шаҳардаги тижорат банклари янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш
режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини назоратга олиш тавсия этилсин.
7. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров), шаҳар тижорат банклари, "Ягона дарча” маркази (Ахмедов)ларга хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай
шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.
8. Шаҳар давлат Солиқ инспекцияси (Хайруллаев) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.
9. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида жамлаш, дастур бажарилишининг таҳлилини олиб бориш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича мутахассиси (Ҳамдамов), касб-ҳунар коллежлари директорлари, шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Хайруллаев), шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси (Алиқулов), тижорат банклари, "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров), шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Усмонов) томонидан ҳар ойнинг 1 санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига мунтазам равишда тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.
10. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ахмедов) 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг ижроси бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якунларига кўра шаҳар ҳокимлигига киритиб борсин.
11. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И.Рахматовга ушбу қарорни "Навоийпресс” газетасида расман эълон қилинишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.    
13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Ташназаров) ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари зиммаларига юклатилсин.           
 

Сессия раиси                                                         Н.Ахатов 





Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!