JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » E`lonlar » Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қарори

07-02-2017 15:47 Navoiy shahri » E`lonlar
01.02.2017                                         Қ-78/02
Шаҳардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,
шунингдек машина-трактор парклари,
устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель,  Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, шаҳардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда) 6, 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1.  Шаҳарда 2017 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техниккўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техниккўрикдан ўтказиш шаҳар комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.2. "Давтехназорат” инспекциясининг Навоий шаҳар қишлоқ хўжалик техникалари бўйича давлат инспектори (А.Тўраев)га :техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун шаҳар ҳокимлигига юбориш;  техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.  4. Мазкур қарор "Навоий Пресс” газетасида расман эълон қилинсин ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.5. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.    Шаҳар ҳокими                                                                 Н. Ахатов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!