Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > 3000 ТУП ТУРФА ГУЛЛАР
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > 3000 ТУП ТУРФА ГУЛЛАР

3000 ТУП ТУРФА ГУЛЛАР


28-04-2017, 14:59. Muallif: deputat


Жорий йилнинг март-апрель ойлари шаҳар ҳудудида Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ободонлаштириш бошқармасининг 450 кишилик жамоаси бу борада салмоқли меҳнат қилаяпти.

Навоий шаҳрини ободонлаштириш дастури доирасида Навоий боғидан тортиб, Алишер Навоий ҳайкалига қадар фаввораларнинг икки тарафини гулзорга айлантириш, кўркам ва манзарали дарахтларга, гулларга қайта шакл бериш, қуриган дарахтларни олиб ташлаб, ўрнига муқобилларини экиш, ҳудудларни шох-шаббалар ва тўпланиб қолган чиқиндилардан тозалаш юзасидан яна бир савобли тадбир бошланди.

– Шаҳримизга ташриф буюрган меҳмонларнинг севимли сайргоҳларидан бири Алишер Навоий боғи бўлиб, бу ерда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга, озодаликка қатъий риоя қилиш талаб этилади, – дейди Ободонлаштириш бошқармасига қарашли 3-бригада раҳбари Лайло Эшназарова. – Бугун шу ҳудудга 10 та бригададан 350 нафар ишчи сафарбар этилди.

– Кўриб турганингиздек, гулчилик билан шуғулланувчи фермерлар ҳомийлигида 3000 тупдан зиёд оқ, пушти ва қизил атиргуллар келтирилди, гуллар экилмоқда, – дейди Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Ҳамидов. – Гулларни талофатсиз ўстириш масъулияти бош муҳандисимиз Қаҳрамон Арабов бошчилигидаги 1–10-бригадалар кесимида Гулнавоз Сатторова, Толиб Тоғаев, Зулхумор Ражабова, Сайёра Умарова, Лайло Эшназарова, Феруза Норбўтаева, Шамсиддин Ўнгаров, Зафар Равшанов, Талант Шарипов ва бошқалар зиммасига юклатилди. Гул экишда битта сув ташувчи, битта чиқинди ташувчи машина ҳамда ўнга яқин майса ўрувчи ускуналардан фойдаланилмоқда.

Бугун қадаб чиқилган атиргуллар Истиқлол байрами арафасида ёппасига очилиб, шаҳар кўркига кўрк қўшиш билан бирга, шубҳасиз, кишилар кайфиятини кўтаришга ҳам хизмат қилади.



Ortga qaytish