Bosh sahifa > Navoiy shahri, Maqolalar > ҲЕЧ ҚАЧОН ДУНЁДА УРУШ БЎЛМАСИН
ҲЕЧ ҚАЧОН ДУНЁДА УРУШ БЎЛМАСИН28-04-2017, 15:05. Muallif: deputat |
9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Навоий вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлари "Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Навоий шаҳар бўлими, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳамда бир гуруҳ ўқувчи ёшлар Навоий шаҳрида яшаётган барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига бориб, уларни байрам билан табрикладилар, фармонда белгиланганидек, икки миллион сўмдан нақд пул ва совға-саломлар топширдилар. – Бу кунларнинг қадрига етайлик, – дейди 94 ёшли Қаландар ота Кабулов – Кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошим осмонга етди. Давлатимиз томонидан биз фахрийларга берилаётган эътибордан, вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг эъзозида эканлигимиздан кўзимга қувонч ёшлари келди. Урушнинг оғир кунларини биз кўрдик, бошқа биров кўрмасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ҳеч қачон дунёда уруш бўлмасин. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бошқа нуронийлар ҳам юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дуо қилдилар. Ortga qaytish |