Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НОДИРАБЕГИМ ҚИЗЛАРИ – ҚЎЛИ ГУЛДИР ЎЗЛАРИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Maqolalar > НОДИРАБЕГИМ ҚИЗЛАРИ – ҚЎЛИ ГУЛДИР ЎЗЛАРИ

НОДИРАБЕГИМ ҚИЗЛАРИ – ҚЎЛИ ГУЛДИР ЎЗЛАРИ


28-04-2017, 15:11. Muallif: deputat


Шаҳримиздаги "Ёшлар маркази”нинг концертлар залида "Машҳура Ленд” ўқув маркази, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, "Камолот” ЁИҲ шаҳар кенгаши ҳамкорлигида "Қўли гулдир ўзбек аёли” мавзуида кўрик-танлов ташкил этилди.

Тадбир аввалида ўқув марказининг очилиши ва фаолиятини йўлга қўйишига катта ҳисса қўшган меҳрибон, фидойи ва жонкуяр устоз Нодира опа Бердиева хотираси ёдга олиниб, ҳурмат бажо келтирилди.

Марказ директори Рустам Барноев сўзга чиқиб, барча иштирокчи қизларга омад тилади.

Танловда ўқув марказининг ҳунар сирларини мукаммал ўрганиб келаётган 6 нафар истеъдодли қизлари таништирув, карвинг санъати ва эркин мавзу шартлари асосида ўзаро баҳслашишди.

Зукко, эпчил ва чаққон қизларнинг барчаси юқори натижа кўрсатиб, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларига эга бўлишди. Бундан ташқари, танловда фаол иштирок этган қизлардан бир гуруҳи ўқув марказида имтиёзли равишда ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ва томошабинлар шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими хонандаси Наргиз Шарипованинг шўх қўшиқларига рақсга тушишди.



Ortga qaytish