Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ОБОДЛИК ЙЎЛИДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ОБОДЛИК ЙЎЛИДА

ОБОДЛИК ЙЎЛИДА


2-05-2017, 17:39. Muallif: deputat





Бугунги кунда Навоий шаҳрининг қиёфаси тубдан ўзгариб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида у кўркам ва замонавий кўриниш касб этмоқда. Шу билан бирга шаҳар атрофини, унинг ҳудудидан ўтувчи темир йўллар ён-атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам бугун ҳамшаҳарларимиз эътиборидан четда қолгани йўқ.

Яқинда Навоий шаҳар ҳокими Умарбек Халилов прокуратура органлари, ички ишлар идоралари ходимлари, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари ва бошқа турли мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликда Навоий шаҳар ҳудудидан ўтувчи "Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли темир йўл атрофларини пиёда юриб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Шу куни шаҳар ҳокими 22 километрлик йўлни пиёда босиб, темир йўл атрофидаги ерларни тозалаб, саранжом-саришта қилиш ва бу ҳудудни кўрганда кўзларни қувнатувчи ҳолатга келтириш лозимлиги ҳақида масъул кишиларга тегишли топшириқлар берди. Бундан ташқари, шу атрофда фаолият кўрсатаётган корхоналар раҳбарлари ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, ушбу биноларни ҳам тартибга келтириш зарурлиги таъкидланди ва уларнинг ташқи кўринишини замонавий ҳолатда таъмирлаш вазифалари топширилди.

 



Ortga qaytish