Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЗАМОН ТАЛАБИГА ҲАМНАФАС ёхуд халқ манфаати йўлида
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ЗАМОН ТАЛАБИГА ҲАМНАФАС ёхуд халқ манфаати йўлида

ЗАМОН ТАЛАБИГА ҲАМНАФАС ёхуд халқ манфаати йўлида


19-07-2017, 12:07. Muallif: deputat

 








Айнан 5-сонли оилавий ётоқ­хона ҳовлисида "Тафаккур май­дон­часи”ни барпо этишдан мақсад, болажонларнинг ёзги таъ­тилларини мазмунли ташкил этиш орқали ҳуқуқбузарлик ва безорилик каби салбий иллатларнинг олдини олиш, вояга етмаган ёшлар орасида ўзаро коммуникативлик ва жипсликни мустаҳкамлаш, айнан интеллектуал ўйин бўлган шахмат ва шашка воситасида уларнинг ақлий қобилиятларини кучайтиришдан иборатдир.

"Халқ билан мулоқот ва инсон ма­нфаатлари йили”да шаҳри­миз­да аҳоли билан мулоқотнинг янги бир кўриниши сифатида шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси фаолияти қайтадан ташкил этилди. Бу эса, биринчидан, тураржойга муҳтож фу­қароларни ягона тизим орқали аниқ ва ҳаққоний уй-жой билан таъминлаш механизмини жорий қилиш, иккинчидан, аҳолининг муаммолари ва уй-жой бўйича рўйхатга туришда турли таъмагирликларнинг олдини олиш, учинчидан, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қат­ламларини қўллаб-қувватлаш ор­қа­ли уларда давлатга нисбатан ишонч ва дахлдорлик ҳиссини уйғо­тиш­га хизмат қилади.

2007-2017 йиллар мобайнида 953 нафар фуқаро уй-жой масаласи бўйича рўйхатга олинган бўлса, бугунги кунда ҳақиқатда уй-жойга муҳтож оилалар сони 245 нафар эканлиги аниқланди. Улар ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилди.

Бундан ташқари, 2007 йилдан бошлаб қарийб 10 йилдан буён уй-жой олиш учун рўйхатда турган фуқа­роларнинг 25 нафари, шунингдек, иж­тимоий ҳимояга муҳтож 12 нафар ёлғиз оналар, 2 нафар "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, 2 нафари эса жазони ўташ муассасаларидан қайт­ган фуқаролар – жами 41 нафар фуқа­ро­ларимиз ўз хонадонларига эга бўлишди.

Фойдаланишга топширилган "Тафаккур майдончаси” шаҳ­римиздаги 1-, 2-, 3-ётоқ­хона­лар атрофида ҳам қурил­моқда. Келажакда барча ётоқхоналарда фақат коммунал таъмирлаш ишлари эмас, балки мана шундай интеллектуал лойиҳаларни ҳам давом эттиришни мақсад қилганмиз.

Бундан ташқари, мазкур майдонча ёнида ёшларимизни бадиий китобхонликка жалб этиш мақсадида "Мутолаа майдончаси” ҳамда "Экомайдон” қуриш ишлари бошлаб юборилган. Чунки фарзандларимизнинг маънан зиёли бўлишлари бу бизнинг бахтимиз.

– Сир эмаски, шаҳримизда турли миллатга мансуб фуқаролар истиқомат қилишади, – дейди "Кимёгар” МФЙ профилактика нозири, капитан О. Ядгоров. – Жумладан, вилоятда мавжуд 51 та касб-ҳунар коллежидан 10 тасининг, "Меҳрибонлик уйи” ҳамда йирик корхоналарнинг ётоқхоналари ҳам шаҳримизда жойлашган. Бу эса ўз-ўзидан биздан кучли мафкуравий профилактика ҳамда соғлом тарғибот усулларини тақозо этади.

Айнан ҳудудимизда ташкил этил­ган "Тафаккур майдончаси” ушбу ётоқхоналарда истиқомат қи­лаёт­ган аҳоли, айниқса, ёшларнинг дунёқарашига ижобий таъсир кўрса­тади. Шашка, шахмат каби интеллектуал ўйин­лар мулоқот ва суҳ­бат­га қий­на­ла­ётган ёшларда ўз­ла­рини қўлга олишда қўл келиб, уларнинг жамоа билан ишлаш лаёқатини мус­таҳ­камлайди.

Тажрибамдан айтишим мумкинки, айнан бугунги глобаллашув жараёнларида руҳияти носоғлом, асабий кайфиятдаги вояга етмаганлар ўртасида турли салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Ёшлар бўш қолиши оқибатида ўзла­рини турли зарарли одатлар билан овунтирмоқда. Мана шундай бир таҳ­ликали вазиятда интерактив лойи­ҳа­ларнинг ташкил этилиши ишонаманки, ёшларнинг руҳиятини соғ­лом­лаштиради.

– Менинг болалигим шу ётоқ­­хо­нада ўтган, – дейди "Қизил­қум” ПФК фан клуби раиси Ш. Эшназаров. – Қарийб 20 йилдан бери яшаб келаман. Ўзим спортчи бўлганим учун ёшларнинг ҳа­ракатчанлиги, завқ­ла­ниш­идан маза қиламан. Очиғи, бугун қувончимнинг чеки йўқ. Ўзингиз бир қаранг, болаларнинг кўзидан ўт чақнайди. Стулда ўтириб, неварасига шахматни ўргатаётган бобожонларнинг қувон­чи­ни кўриб хурсанд бўласан, киши. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен ҳозиргача шу ерда яшаб, шунча боланинг бир ерда тўпланиб, ҳамжиҳат бўлиб ўйин ўйнаганини кўрмаганман.

Ишончим комил, ҳозир бу майдончада пиёда сураётган болалар ичидан шахмат бўйича
дунё чемпионлари чиқади.

Болажонларимиз учун мана шундай имкониятни яратиб берган ташкилотчиларга бир ота сифатида ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жонибек ШУҲРАТОВ,

Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси маънавий-
маърифий ишлар бўйича етакчи мутахассиси.

 


Ortga qaytish