Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > АҲОЛИ БАНДЛИГИ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > АҲОЛИ БАНДЛИГИ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

АҲОЛИ БАНДЛИГИ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА


19-07-2017, 12:13. Muallif: deputat

Бўш иш ўринларини аҳолига таклиф этиш ва бандликни таъминлашда меҳнат ярмаркаларининг ўрни жуда катта. Шунинг учун шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ва шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат ярмаркалари уюштириб келмоқда.

Ана шундай навбатдаги меҳ­нат ярмаркаси Навоий давлат кон­чилик институти қошидаги 2-сонли академик лицейда бўлиб ўтди. Унда 101 та корхона ва ташкилотлар 214 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка давомида 72 нафар ишсиз бўлган фуқарога ишга жойлашишлари бўйича йўлланмалар берилди. Бўш иш ўринларига нисбатан ишга жойлашиш кўрсаткичи 33,6 фоизни ташкил этди.

Меҳнат ярмаркасида "Навоийнефтбаза” унитар корхонаси, 28-сон "Гулдаста” мактабгача таълим муассасаси, 32-сон "Тўмарис” мактабгача таълим муассасаси каби жамоалар раҳбарлари масъулият билан ёндашиб, ўзлари таклиф этган бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни ишга қабул қилишда намуна бўлишди.

Аммо ярмаркада қатнашган бошқа кўпгина жамоалар ҳақида бундай илиқ сўзларни айта олмаймиз. Жумладан, "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, 16-, 18-, 22-,
 25-, 34- мактабгача таълим муассасалари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Навоий бўлими каби жамоалар бу муҳим тадбирда номигагина иштирок этишди. Бу ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларининг аҳоли ишсиз қатламини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга кўмаклашадиган ғоят муҳим тадбирга масъулиятсизлик билан ёндашишлари ачинарли бир ҳолдир. Келгуси тадбирларимизда бундай нохуш ҳолатга йўл қўйилмайди, деб умид қиламиз.

Л. АЛЛАЁРОВ,

Навоий шаҳар

бандликка кўмаклашиш
маркази директори.


Ortga qaytish