Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Меҳржон – ҳосил байрами
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Меҳржон – ҳосил байрами

Меҳржон – ҳосил байрами


24-11-2017, 17:18. Muallif: deputat


"Қалдирғоч” номли 24-сонли мактабгача таълим муассасасида "Меҳржон – ҳосил байрами” муносабати билан "Саховатли олтин кузим!” номли байрам тадбири ўтказилди.
Унда муассаса тарбияланувчилари, тарбиячилар ва ота-оналар иштирок этиб, "Момақаймоқ” катта гуруҳи болажонлари томонидан тайёрланган олтин куз фаслини таърифловчи куй-қўшиқ, шеърлар ва ҳикматли сўзларни тинглашди. 
Жажжилар иштирокидаги "Бой ота” ҳамда "Лолахон полизда” саҳна кўри­ниш­лари барчага кўтаринки кайфият улашди.
Тадбир сўнгида саҳнага чиройли саватдаги совғалари билан ташриф буюрган "Куз фасли” кичкинтойларни ўзининг сархил мевалари билан сийлади. 
Ўз мухбиримиз.


Ortga qaytish