Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Кўнгилларда Ватан туйғуси билан
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Кўнгилларда Ватан туйғуси билан

Кўнгилларда Ватан туйғуси билан


26-01-2018, 11:29. Muallif: deputat



14 январь куни вилоятимиздаги барча корхона, ташкилот ва муас­сасалари томонидан Кармана тумани Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Йиғилганлар юртимиз тинч­лиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида қурбон бўлган шаҳидлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, сукут сақлашди. Ҳарбий оркестр садолари остидаги жанговар саф тортиш тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Ҳайкал пойига гул қўйишга чоғланган вилоятдошларимиз диёримиз тинчлиги учун бел боғлаган ҳарбийлар, мард ва жасур ўғлонларни шарафлаб, уларнинг шаънига эзгу тилаклар билдиришди.

– Мен Ватан ҳимоячиси эканли­гим­дан, унинг мард ўғлони бўл­га­нимдан ғурурланаман, – дейди Навоий шаҳридаги ҳарбий қисм хизматчиси Д. Султонов. – Юртбошимиз айтганидек, бу соҳа ходимлари ўта ҳушёр, садо­қатли ва шижоатли бўлиш­лари керак. Президентимизнинг ишончини оқлаш, қасамёдимга содиқ қолиш инсонийлик бурчимдир.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий соҳа ходимлари иштирокида ўтка­зил­ган тадбирлар кишилар қал­би­да она Ватанга садоқат, аждодла­римизга ҳурмат туйғуларини уйғотди.

Ўз мухбиримиз.



Ortga qaytish