Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Театр – тарбия маскани
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Театр – тарбия маскани

Театр – тарбия маскани


15-02-2018, 15:25. Muallif: deputat



 
"Ширин” маданият саройида драматург Жўра Маҳмуд қаламига мансуб "Осмондан танга ёққан кун” асарининг саҳналаштирилган спектакли намойиш этилди. 

Шаҳар ҳокими У. Халилов  таклифи билан ташкил этилган  театр томошасида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва мактабларнинг  ўқитувчилари иштирок этишди. 
Шаҳар маданият бўлими қошидаги "Нав­рўз” халқ театри  режиссёри Аваз Эр­гашев томонидан саҳналаштирилган спек­таклда яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалабаси ва мустаҳкам дўстлик туй­ғуси тараннум этилган. Саҳна асарини маҳоратли актёрлар  А. Хотамов, Н. Жабборов, Ш. Саидов маромига етказиб ижро этишди.
Эзгулик, тўғрисўзлак, дўстлик каби инсоний фазилатлар улуғланган бундай спектакллар  ёш томошабинларни яхшиликка ундаши шубҳасиз.


Нилуфар ТАШБАЕВА,
Навоий шаҳар маданият 
бўлими оммавий 
тадбирлар режиссёри.


Ortga qaytish