Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Профилактика тадбирлари давом этмокда
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Профилактика тадбирлари давом этмокда

Профилактика тадбирлари давом этмокда


15-02-2018, 15:34. Muallif: deputat


Хатирчи туманида Навоий ви­лояти ички ишлар бошқар­маси, Ёнғин хавфсизлиги ва Йўл ҳа­ра­кати хавфсизлиги бош­қар­ма­лари, Хатирчи туман ҳокимлиги, туман бандликка кў­мак­лашиш маркази, таълим муассасалари ва маҳаллалар фаоллари ҳам­корлигида "Профилактика куни” тадбири ўтказилди.


Унда туманнинг "Боғишамол” ма­ҳалла фуқаролар йиғинида йиғилиш ўтказилиб, сўзга чиққанлар фу­қа­ролар томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомашина бошқаришнинг салбий оқибатлари, маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, бу борада маҳалла профилактика инспекторларининг масъулиятини янада ошириш, тунги патрул хизмати ходимлари назоратини кучайтириш борасидаги долзарб масалаларни муҳокама этишди. 
Шундан сўнг фуқаролар томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомашина бош­қа­риб, автоавария ҳодисасини содир этиш ҳолатлари акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилиб, масъул ходимлар бундай бахтсиз ҳодиса­ларга асосий сабаб бўлаётган омилларга ўз муносабатларини билдиришди. 
Йиғилиш сўнгида аҳоли хавфсизлиги, маҳаллалар тинчлиги ва 
осойишталигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини бартараф этиш, ҳуқуқбузарлик ва жино­ят­чиликнинг олдини олиш мақ­са­дида "Жамоатчилик назорати мас­кан­лари”ни ташкил этиш, ша­ҳар ва туманларда ички ишлар ходимлари маҳаллалар билан яқин ҳам­­кор­ликни йўлга қўйиб, доимий равишда тарғибот тадбирларини ўтказиши лозимлиги юзасидан мутасадди ходимларга тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди. 
Умрзоқ МУҲАММАДИЕВ,
Навоий вилояти ИИБ Матбуот  
хизмати мутахассиси, 
катта сержант.


Ortga qaytish