Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Фарзандлари соғлом юрт юудратли бўлур
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar, Maqolalar > Фарзандлари соғлом юрт юудратли бўлур

Фарзандлари соғлом юрт юудратли бўлур


5-04-2018, 09:34. Muallif: deputat

Оналар ва болалар соғлиғини
ҳар томонлама мустаҳкамлаш,
соғлом авлод туғилишини таъ-
минлаш, ҳомиладор аёллар ва
чақалоқларда касалликларни
барвақт
аниқлаш, болаларда но-
гиронликнинг олдини олиш-
да вилоят "Она ва бола скри-
нинг” марказида самарали иш-
лар амалга оширилаяпти.
Марказ шифокор ходимла-
ри томонидан ўтган 2017 йилда
вилоят бўйича туман ва шаҳар
ҳокимликлари, нодавлат но-
тижорат ташкилотлари билан
ҳамкорликда, маҳаллаларда ва
таълим муассасаларида туғма ва
ирсий касалликларнинг олдини
олиш, соғлом оилани шакллан-
тириш, она ва бола соғлиғини
муҳофаза қилиш масалалари
бўйича тушунтириш ва профи-
лактика ишлари олиб борилди.
Марказда 2017 йил давоми-
да 11000 нафар ҳомиладор аёл-
лар перинатал текширувидан
ўтказилиб, ривожланишида туғма
нуқсон бўлган 166 нафар но-
гирон бола туғилишининг олди
олинди. Шунингдек, йил даво-
мида 7797 нафар янги туғилган
чақалоқларда неонатал скрининг
текширувлари ўтказилди.
Шундан 4021 нафар болага ри-
вожланишнинг туғма нуқсонларини
бартараф этишда малакали
тиббий ёрдам кўрсатилди.
– Марказнинг биокимёвий
анализаторлар ва замонавий
ультратовуш сканерлар билан
жиҳозланганлиги ва малакали
кадрлар салоҳияти мустаҳкамланганлиги
иш жараёнимизни
енгиллаштиришга хизмат қилмоқда,
– дейди марказ дирек-
тори Маҳфуза Ҳамроева. – Пре-
зидентимиз Мурожаатномаси-
да соғлиқни сақлаш соҳасига
алоҳида эътибор қаратганлиги
касбимизга бўлган масъулият-
ни янаям оширди. Давлатимиз
раҳбарининг 2017 йил 25 декабрдаги
"2018 – 2022 йиллар даври-
да болаларда туғма ва ирсий ка-
салликларни барвақт аниқлаш
Давлат дастури тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ туғма ва ир-
сий касалликларнинг олдини
олиш бўйича профилактик ва
даволаш-ташхис қўйиш тадбир-
ларини, айниқса, қишлоқ жой-
ларда бўлажак оналар ва бола-
ларнинг соғлиғи ҳолати устидан
патронаж тизимини янада тако-
миллаштиришга, туғруққа ёрдам
берувчи муассасаларнинг ҳамда
"Она ва бола скрининг” марказ-
ларининг моддий-техника база-
сини мустаҳкамлашга эътибор
қаратаётгани эндиликда ноги-
рон болалар туғилиши сонини
анчага камайишига олиб кели-
ши қувонарли ҳол, албатта.
Ўтган йил давомида гипотире-
оз касалига чалинган 93 нафар
беморга 188 ўрам L-тироксин
дори воситаси берилди. Мар-
казда эҳтиёждан ортиқ 150 ўрам
L-тироксин дори препарати ви-
лоят Эндокринология диспансе-
рига амалдаги тартиби асосида
жўнатилган.
Йил давомида 4 нафар фенил-
кетонурия касаллиги билан на-
зоратда турган болаларга ФКУ-0
48 қадоқ ва ФКУ-3 24 қадоқ мах-
сус озуқа воситаси тарқатилди.
Марказ ходимларининг она-
лар ва болалар саломатлигини
муҳофаза қилиш борасида амал-
га ошираётган ишлари таҳсинга
сазовордир. Чунки бўлажак она-
ларимиз ва туғилажак авлод-
нинг соғломлиги ҳамда оила-
лар хотиржамлиги ушбу мар-
каз шифокорларининг тинимсиз
меҳнатлари ва изланишлари са-
марасига боғлиқдир.
Ибодат ҚУВОНДИҚОВА.


Ortga qaytish