Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Очиқ осмон остидаги шодиёна
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Maqolalar > Очиқ осмон остидаги шодиёна

Очиқ осмон остидаги шодиёна


30-03-2018, 09:36. Muallif: deputat

Муассасанинг ранг-баранг гуллар ва
шарлар билан безатилган ҳовлисини
тарбиячи ҳамда болалар миллий ма-
даниятимиз акс этган сўзанаю кашта-
лар, ҳайкалтарошлик ва ҳунармандлик
маҳсулотлари ёрдамида бойитишган.
Ёзилган дастурхонлар эса ўзбек миллий
таомлари бўлган сумалагу ҳалимлар,
кўк сомсаю чучваралар, қанд-қурслар
билан тўлиб тошган.
Жажжи болажонларнинг қувончи
чексиз. Улар томонидан намойиш қилинаётган
рақс ва куй-қўшиқларда
Наврўз мадҳ этилаяпти.
– Мен Наврўз – баҳор байрамини жу-
да яхши кўраман, – дейди "Булбулча”
гуруҳи тарбияланувчиси Гулсанам Зои-
рова. – Бугун мен "Яна келди Баҳорой”
рақсини ижро этдим. Бундай байрам-
лар ҳар куни бўлишини истайман.
Навоий давлат педагогика институ-
ти мактабгача таълим кафедраси катта
ўқитувчилари Г. Эрматова, Ш. Ҳамидова,
27-сонли МТМ мудираси М. Ҳамидова,
34-сонли МТМ мудираси Н. Исмоилова,
"Олтин водий” маҳалласи фаоллари
ва
ота-оналар иштирок этган айём барчага
кўтаринки кайфият бахш этди.
– Наврўз айёмининг муассаса ҳовлисида
ўтказилганлиги байрамга ўзбекона
шукуҳ берди, – дейди 34-МТМ му-
дираси Н. Исмоилова. – Мен ўзимни
худди вилоят миқёсидаги нишонлан-
ган тантанада ўтиргандек ҳис қилдим.
Наврўзи олам аслида ҳам шундай ни-
шонланадиган байрамдир.
Айниқса, тарбияланувчилар томони-
дан тайёрланган "Келинлар қўзғалони”
саҳна кўриниши, келин салом ва кич-
кинтойлар томонидан куйланган ла-
пару ўланлар барчага бирдек манзур
бўлди.
"Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” ши-
ори остида ўтказилган тадбир сўнгида
гуруҳ тарбиячилари турли номинация-
лар бўйича тақдирландилар.
Феруза ТУРСУНОВА,
МТМ мудираси.


Ortga qaytish