Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Бандлик
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Бандлик

Бандлик


16-05-2018, 13:55. Muallif: deputat

ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ

Навоий шаҳрида 2018 йил апрель ойида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида қиймати 13,9 миллиард сўмлик 13 та лойиҳа ишга туширилиб, 104 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, шаҳарда "Тоза сув Навоий” масъулияти чекланган жамияти ўзининг аҳолини тоза фильтрланган ичимлик суви билан таъминлаш шохобчаларини ишга тушириши натижасида 30 та, "Шахин Нур” хусусий корхонаси томонидан тўй ва маросимларни ўтказиш маскани фойдаланишга топширилиши натижасида 15 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, иш билан банд бўлмаган 50 дан зиёд фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, уларнинг ҳам бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2975-сон билан рўйхатга олинган "Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан шаҳарда 1-сектор бўйича 81 нафар, 2-сектор бўйича 15 нафар, 3-сектор бўйича 33 нафар ҳамда 4 сектор йўналишида 36 нафар фуқароларга банклардан имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу эса ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш шароитлари, ҳаёт фаровонлигини янада ошириш йўлида амалга оширилган хайрли ишларнинг яна бир ижобий натижасидир.

Р.РАББИМОВА

Ortga qaytish