Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “Тинчлик” катта ўзгаришлар чорраҳасида
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > “Тинчлик” катта ўзгаришлар чорраҳасида

“Тинчлик” катта ўзгаришлар чорраҳасида


14-07-2018, 22:17. Muallif: deputat









Дарҳақиқат, бугунги кунда Навоий шаҳридаги 30 та маҳаллада "Намунавий маҳалла” лойиҳалари амалга оширилмоқда. Хусусан, "Тинчлик” маҳалласи "Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, айни пайтда 239 та хонадонда 2378 нафар аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада ушбу дастур асосида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Маҳалла ҳудудидаги аксарият уй-жойлар ўтган асрнинг эллигинчи йиллар ўрталари ва олтмишинчи йилларда барпо этилган. Эътиборсизлик, қаровсизлик ва бошқа сабаблар туфайли бугун бу ердаги турар-жой бинолари ҳамда хонадонларга тегишли уйлар аянчли ҳолга келиб қолган. Маҳаллада кўп қаватли уйлар ва хонадонларга туташ 250 дан ортиқ ноқонуний қурилишлар бартараф этилди, Ҳудудда 9,6 километр ичимлик ва оқава суви тармоқларида, 4.4 километр ички йўлларда қурилиштаъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Айни пайтда 3 та катта кўчалар таркибида шахсий хонадонлар ва уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли кўп қаватли уйжойларнинг том қисмларини таъмирлаш, айвонли тандирхоналар қуриш, йўлакларга темир дарвоза ва эшиклар ўрнатиш каби таъмирлаш ишлари босқичма – босқич равишда амалга оширилмоқда. Тез орада бу ерда мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби, маданият уйи, кутубхона, савдо мажмуаси, ҳаммом, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси, маҳалла тиббиёт муассасаси, ётоқхоналарнинг бинолари янгича қиёфага эга бўлади. Айниқса, шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси "Ермулккадастр” давлат корхонаси ҳамда беркитилган ташкилот ва муассасалар кўмагида шахсий хонадонларнинг ташқи кўриниши, биноларнинг йўлаклари, фасадларини замон талаблари даражасига олиб чиқиш, мавжуд иншоотларнинг атрофини ободонлаштириш, деярли ҳар бир кўча атрофидаги дарахтлар шаҳар инфратузилмасига мос равишда шакллантирилмоқда. Ижтимоий соҳа объектлари, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминоти тармоқлари йиллар давомида қаровсиз ҳолга келиб қолган бўлиб, улар замонавий жиҳозлар билан таъмирланмоқда.
– "Обод маҳалла” дастури доирасида бажариладиган ишлар учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан 3,98 млрд., маҳаллий бюджетдан 8,2 млрд., "Маҳалла” жамоат фондидан 0,4 млрд., тармоқ корхоналари (маблағлари)дан 2,2 млрд., тижорат банклари кредитларидан 1, 2 млрд., бошқа манбалардан 7,1 млрд. сўм, жами 22, 2 млрд. сўм маблағлар сарфланиши назарда тутилган, – дейди шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Иброҳим Қодиров. – Бундан ташқари, маҳаллада замонавий кўринишдаги учта бекат қурилади. Шунингдек томорқани суғориш учун олтита қудуқ қазилиши ҳам белгиланган бўлиб, келгусида зарур маҳсулотларни томорқада етиштириш имконияти пайдо бўлади. Шу кунларда ноқонуний қурилган бинолар бузилиб, йўллар кенгайтирилмоқда. Пиёдалар йўлакчаси барпо этилаяпти, кўчаларга тунги ёриткичлар ўрнатилди. Бундан маҳалла аҳли мамнун.
Янги болалар майдончалари ва футбол майдонларининг қурилиши яна бир ижобий ҳолатни келтириб чиқарди. Шуни таъкидлаш жоизки, "Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш вақтида Навоий шаҳар ҳокимияти томонидан иш таҳлиллари ўтказилиб, баъзи бир камчиликлар ва хатоликлар қайд этилди. Шунинг учун дастурни келгуси объектларда амалга оширишда барча қайд этилган кўрсатмалар эътиборга олинади. "Обод маҳалла” дастури шаҳар фуқароларини шу жумладан маҳалла аҳлини ўз атрофида бирлаштиради. Дастур жорий этилгач, Навоий шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар сони 55 фоизга ошди. Яъни дастур қабул қилингунига қадар кунига ўрта ҳисобда 100 яқин мурожаат қабул қилинган бўлса, ҳозирда кунлик мурожаатлар сони ўртача 300 тадан ошган. Барча қабул қилинган мурожаатларнинг 70 фоизи кўриб чиқилди, 69 фоизи ҳал қилинди. Мурожаатлар мазмуни асосан маҳаллани ободонлаштиришдан ташқари ҳудудда ушбу дастурни амалга оширишга ёрдам бериш ташаббуси билан чиққан йирик корхона ва ташкилотлар, муассасалар, фирмалар ҳамда тадбиркорлик субъекти вакиллари томонидан берилган фикр-мулоҳазалардан иборатдир. "Тинчлик” маҳалласининг ободлиги учун ўз ҳиссангизни қўшинг!
Ў.САНОҚУЛОВ


Ortga qaytish