Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди


25-07-2018, 23:03. Muallif: deputat



Шаҳримиздаги 4-сектор штаби НДПИ қошидаги 1-сонли академик лицей биносида жойлашган бўлиб, сектор ҳудудига қарашли 6 та маҳаллада 9400 та оила истиқомат қилади ва аҳолининг умумий сони 26 минг 670 нафарни ташкил этади

Бундан ташқари, ҳудудда 10 та мактабгача таълим муассасаси, 3 мактаб, 2 та коллеж, 1 та лицей, 1 та шифохона, 2 та банк, 4 та ширкат, 121 та саноат корхоналари, 2 та қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, сектор ҳудудида
яшаётган 3525 нафар нафақахўрларга 2374.8 млн. сўм, 280 нафар
ногиронларга 269.8 млн. сўм нафақалар ўз вақтида тўланиб, ижтимоий ҳимояси таъминланиб келинмоқда.
Сектор ҳудудида солиқ тўловчи
тадбиркорлар сони 8865 нафарни ташкил этади. Шундан 369 нафари юридик шахслар, 8496 нафари жисмоний шахслардир. Ҳудудда
237 та нақд пул тушумига эга савдо нуқталари мавжуд бўлиб, уларга
3 млрд. 339.2 млн. сўмлик нақд пул
режаси белгиланган.
Бундан ташқари, 45 та сайёр учрашувлар ўтказилди, бу учрашувларда 1230 та фуқаро иштирок этди.
6 та маҳалла фуқаролар йиғинидан
57 нафар фуқароларга имтиёзли
кредитлар ажратилган, 35 нафар
фуқаролар ишга жойлаштирилган.
Президентимизнинг 2018 йил 7
июндаги "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш
тўғрисида”ги қарорига асосан
4­секторга қарашли маҳалла фуқаролар йиғинига Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимларидан 29 нафар, тижорат банк ходимларидан 15 нафари маҳаллаларга
бириктирилиб тарғибот ишларини
амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг 04­1015­сонли
кўрсатмаси ижроси юзасидан, Навоий шаҳар Халқ қабулхонасининг
2018 йил 12 майдаги тезкор
топшириғи ижросини таъминлаш
мақсадида шаҳар ҳокимининг 2017
йил 11 августдаги "Ҳудудларнинг
жадал ижтимоий­иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш
тўғрисида”ги қарорига асосан
ҳокимлик, прокуратура, ИИБ, ДСИ,
молия, соғлиқни сақлаш, нодавлат
ташкилотлар ҳамда бошқа идоралар ходимлари таркибидан иборат
28 нафар ходим маҳалла фуқаролар
йиғинига кунлик хонадонма­хонадон юриб, уларнинг муаммоларини
ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар натижаларига асосан,
"Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб,
ижроси назоратга олинган.
Бундан ташқари, сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тегишли корхона ва ташкилотлар, таълим ва соғликни
сақлаш муассасалари иштирокида аҳоли билан доимий равишда
учрашувлар ўтказилаяпди. Уларда
аҳолининг муаммо ва таклифлари
ўрганиб чиқилиб, ижроси бўйича
зарурий чоралар қўрилмоқда.
Дилшод ЧОРИЕВ,
Навоий шаҳар давлат солиқ
инспекцияси бошлиғи,
4-сектор раҳбари.


Ortga qaytish