Bosh sahifa > Navoiy shahri > БРИФИНГ: САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ ОЙЛИГИ ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА
БРИФИНГ: САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ ОЙЛИГИ ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА2-11-2019, 15:31. Muallif: deputat |
Навоий шаҳридаги "Coworking” марказида "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан "Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан сиёсий партиялар вакиллари билан брифинг бўлиб ўтди. Маълумки, айни пайтда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайловларга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар эса сиёсий партиялар томонидан сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги ташкил этилаяпти. Брифингда сиёсий партия вакиллари сайлов тарғиботи бўйича амалга оширилаётган ишлар, ўтказилган тадбирлар ва келгуси режалар хусусида оммавий ахборот воситалари вакилларига баёнот бердилар. Брифингда сайлов тарғиботи бўйича янгича инновацион усуллардан фойдаланиш, бу орқали аҳолининг сайлов қонунчилиги юзасидан сиёсий билимларини оширишга эришиш лозимлиги қайд этиб ўтилди. Энг муҳими, сайловларда ҳар бир сиёсий партия ўзининг ғояларидан келиб чиққан ҳолда фаоллигини янада ошириши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |