Bosh sahifa > Navoiy shahri > ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН5-11-2019, 17:40. Muallif: deputat |
Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида диний мутаассиблик ва радикалашувнинг олдини олиш бўйича қатор тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча 1-сонли оилавий поликлиника тиббий ходимлари ва профилактика инспектори билан биргаликда шаҳардаги "Бунёдкор” махалласида яшовчи аҳоли ўртасида "Диний эстремизмни олдини олиш” мавзусида суҳбат ўтказилди. Шунингдек, 2-сонли оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори томонидан 5-умумий ўрта таьлим мактаб ўқитувчиларига "Диний мутаассиблик”, унинг салбий оқибатлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, 4-сонли оилавий поликлиника шифокорлари иштирокида "Меъмор” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан "Одам савдосига қарши кураш”, "Аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликлар” мавзусида суҳбат ташкиллаштирилди. Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад эса аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилгандир.
Ortga qaytish |