Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ


7-11-2019, 16:25. Muallif: deputat

Навоий шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабида "Навоий қоракўл” -  математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб интернат фаолиятини бошлаши муносабати билан имтиҳон топшириш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

— Куни кеча 7-8 синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган саралаш босқичида 1761 нафар ўқувчи иштирок этди. Бугунги саралаш босқичи эса 10-11-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда улар сони ҳам 800 нафарни ташкил этмоқда. Саралаш жараёнларига вилоятимизнинг барча ҳудудлари, қолаверса, қўшни вилоятлардан ҳам ўқувчилар иштирок этаётгани мактаб-интернатда ўқиш истагидаги ёшлар сафи кўплигидан далолат беради, — дейди Навоий шаҳар халқ таълими бўлими мудири Раъно Ҳайитова.

Вилоятимизда яқин кунларда фаолиятини бошлаши кутилаётган математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 240 нафар ўқувчи қабул қилинади.

 Ўқиш жараёни 7-синфдан бошлаб амалга оширилади. Ушбу мактаб-интернат фаолиятини айни пайтда капитал таъмирланаётган Навоий шаҳридаги Техника касб-ҳунар коллежида олиб боради.


НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ  ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish