Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ИС ГАЗИ: УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ИС ГАЗИ: УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

ИС ГАЗИ: УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?


13-11-2019, 11:17. Muallif: deputat

Маълумки, мамлакатимизда ҳаво ҳарорати анча совуб, куз фасли ҳам якунланишига саноқли кунлар қолди. Ўз-ўзидан бу даврда аҳоли томонидан иситиш мосламаларига эхтиёж сезилади.

Шу жараёнда фуқароларимиз томонидан турли қўлбола печлар, давлат стандартларига жавоб бермайдиган мосламалардан фойдаланиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Энг ачинарлиси, уларнинг белгиланган тартибда ишлатилмаслиги турли кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқарганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз.

Айниқса, ҳар йили қиш мавсумида ис газидан заҳарланиб, азият чеккаан юртдошларимиз борлиги барчамиздан янада хушёр ва огоҳ бўлишни талаб этади.

Куни кеча Навоий шаҳар ҳокимлигида ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги ташкилот, муассаса раҳбарлари, маҳалла фаоллари, кенг жамоачилик вакиллари иштирок этди. Семинарда Навоий шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли мутасаддилар томонидан ис газининг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар атрофлича тушунтирилди.

Анжуман сўнгида мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди.

 

ИС ГАЗИ: УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish