Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ФУТБОЛЧИ ЁШЛАРИ - РЕСПУБЛИКАДА ФАХРЛИ УЧИНЧИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ФУТБОЛЧИ ЁШЛАРИ - РЕСПУБЛИКАДА ФАХРЛИ УЧИНЧИ

НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ФУТБОЛЧИ ЁШЛАРИ - РЕСПУБЛИКАДА ФАХРЛИ УЧИНЧИ


14-11-2019, 12:22. Muallif: deputat

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан яқинда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Қизғин кечган баҳсларда Навоий вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг 2002 йилда туғилган ўсмирлари фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди. Шу муносабат билан иқтидорли спортчи ёшлар вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди. Мазкур тантанали тадбирда футбол соҳаси масъуллари, ота-оналар иштирок этди. Вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев томонидан ёшларга тантанали равишда рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

 
 

НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ФУТБОЛЧИ ЁШЛАРИ - РЕСПУБЛИКАДА ФАХРЛИ УЧИНЧИ
👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Ortga qaytish