Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.БАЗАРОВ ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.БАЗАРОВ ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ19-11-2019, 17:29. Muallif: deputat |
Президентимиз раислигида жорий йил 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш вазифаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров тадбиркорларга мурожаат қилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги биносида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мазкур учрашувда тўртта сектор раҳбари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва соҳага алоқадор масъуллар иштирок этди ҳамда тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. — Мен шаҳар ҳокими сифатида ҳамиша Сиз тадбиркорларнинг кўмакчингиз бўлиб, муаммоларингизни ижобий ҳал этишни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан, — деди шаҳар ҳокими тадбиркорларга қилган мурожаатида.
👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |