Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ БАЁНОТ: МУАММОЛАР ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
РАСМИЙ БАЁНОТ: МУАММОЛАР ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА28-11-2019, 17:15. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида газ, электр энергия ва иссиқлик таъминотидаги узилишлар борасида фуқароларнинг мурожаатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли шаҳар ҳокими М.Базаров ҳудуддаги кўпқаватли уйларда яшовчи аҳоли билан учрашиб, мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Ўрганишлар жараёнида асосан уйларнинг ертўла ва том қисми кўздан кечирилаяпти. Шаҳардаги барча коммунал соҳа ташкилотлари билан биргаликда мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда. Бугунги кунда тегишли масалалар юзасидан
диспетчерлик хизмати ташкил этилган бўлиб, махсус гуруҳнинг туну-кун ишлаши
учун барча шароитлар яратилган. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |