Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > РАСМИЙ АХБОРОТ: БОЗОРДА ТАРТИБ ЎРНАТИЛДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ АХБОРОТ: БОЗОРДА ТАРТИБ ЎРНАТИЛДИ

РАСМИЙ АХБОРОТ: БОЗОРДА ТАРТИБ ЎРНАТИЛДИ


29-11-2019, 15:27. Muallif: deputat

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги "Саховат” МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозори ҳудудидаги гўшт расталарида савдо билан шуғулланадиган қассоблар томонидан мазкур бозорнинг ветеринария лаборатория ходимлари фаолиятига нисбатан норозилик билдирилган эди.

Мазкур ҳолат тегишли масъуллардан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан жойига бориб ўрганилди.

Хусусан, Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган лаборатория ходимларига нисбатан "Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, ушбу ҳолат вилоят ички ишлар бошқармасининг маълумотномасига асосан вилоят прокуратураси томонидан ҳам  ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилган.

Бугунги кунда марказий деҳқон бозоридаги вазият доимий назоратга олинган.




















👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish