Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > САЙЁР ҚАБУЛЛАР ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ БЎЛМОҚДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri > САЙЁР ҚАБУЛЛАР ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ БЎЛМОҚДА

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ БЎЛМОҚДА


9-12-2019, 12:00. Muallif: deputat

Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров 1-сектор ҳудудидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги оммавий сайёр қабулини ўтказди.

Шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Қабулда фуқаролардан йўлларнинг носозлиги, сув, газ, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, ер ажратиш, банк кредити, ишга жойлаштириш сингари 22 та масала бўйича 17 та мурожаатлар келиб тушди.

Энг эътиборлиси, кўтарилаётган ҳар бир масала шаҳар ҳокими томонидан алоҳида назоратга олиб борилди.

Бунинг натижасида фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 3 таси муддат талаб қилганлиги боис ижроси бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, шаҳар ҳокими М.Базаров ҳар ҳафта шанба куни жойларларда фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ҳудудда мурожаатлар камайишига, муаммоларни жойида ҳал этилишида ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда.

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ БЎЛМОҚДА

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish