Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАЛАРИ АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri > АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАЛАРИ АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАЛАРИ АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА


24-12-2019, 15:20. Muallif: deputat

Ҳар йили Янги йил байрами муносабати билан Навоий шаҳридаги марказий Арча атрофида ҳамда "Саховат” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бозорларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилади.

Ярмаркаларда нарх-навонинг арзонлиги ва барқарор сақлаб турилиши аҳоли учун катта қулайлик яратади.

Қолаверса, ярмаркалар атрофида турли кўнгилочар, маданий тардбирлар ташкил этилаётгани эса сотуви ва харидорларга ҳақиқий байрам кайфияти улашади.

Куни кеча Навоий шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан шаҳримиздаги "Марказий деҳқон бозори”да ташкил этилган савдо ярмаркасида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида турли викторина ўйинлари ўтказилиб, фаол қатнашган иштирокчиларга совғалар улашилди.

Бу каби байрам тадбирлари давом этмоқда.

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАЛАРИ  АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА

👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish