Bosh sahifa > Navoiy shahri > МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАМРОВ ОРТМОҚДА
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАМРОВ ОРТМОҚДА26-12-2019, 11:55. Muallif: deputat |
Бугунги кунда Навоий шаҳрида 3-7 ёшдаги болалар 10304 нафарни ташкил этиб, шаҳардаги жами 47 та (34 та давлат ва 13 та нодавлат) мактабгача таълим ташкилотларида 11351 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда. Шаҳарга яқин туманлардан келаётган 1047 нафар болалар ҳисобига қамров 110,2 фоизни ташкил этади. Шундан, 34 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 10279 нафар (90,5 фоиз), 10 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 543 нафар (4,8 фоиз) ҳамда 3 та давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларида 529 нафар (4,7 фоиз) болалар тарбияланади. Жорий йилда Навоий
шаҳрида мактабгача таълим тизими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 1,1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Шунингдек,
шаҳардаги 9 та мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизими 1 млрд. сўм маблағ
эвазига мукаммал таъмирланди.
👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |