Bosh sahifa > Navoiy shahri > КЕЛГУСИ ЙИЛДА НАВОИЙ ШАҲРИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДАГИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
КЕЛГУСИ ЙИЛДА НАВОИЙ ШАҲРИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДАГИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ27-12-2019, 17:22. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳридаги 19 та умумтаълим мактабларида 31 920нафар ва кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабида эса 108 нафар ўқувчи таълим олади. Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларини янги ўқув мавсумига тайёрлаш ва моддий техник базасини яхшилаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 1,9 млрд.сўм маблағ ажратилди. 2020 йилда умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва инфратузилмасини такомиллаштириш учун жами 11,4 млрд. сўм маблағ ажратиш орқали "Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича 16-мактаб ҳовлисидан 420 ўринли ўқув биносини қурилади. Шунингдек, Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 24-уйда 320 ўринли "NAVOIY PROFI SCHOOL” давлат-хусусий шерикчилик шаклидаги умумий ўрта таълим мактаби фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |