Bosh sahifa > Navoiy shahri > БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЮТУҒИ: УЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎРИН СОҲИБИ БЎЛИШДИ
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЮТУҒИ: УЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎРИН СОҲИБИ БЎЛИШДИ14-01-2020, 10:18. Muallif: deputat |
Ёшларимиз орасида истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бугун улар томонидан эришилаётган ютуқлар эса таълимга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлмоқда. Хусусан, Навоий шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синфларида ўқийдиган иқтидорли ўқувчилар Бухоро шаҳрида "Менталний орифметика” бўйича ўтказилган республика миқиёсидаги мусобақада 500 нафар иқтидорли ўқувчилар ўртасида фахрли 4-ўринни қўлга киритишдигани ҳам фикримизнинг яна бир исботи бўлди. Ғолиб ўқувчиларимизга ташкилотчилар томонидан диплом ва бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |