Bosh sahifa > Navoiy shahri > ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ14-01-2020, 18:33. Muallif: deputat |
Бугун 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Кармана туманидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди. Тантанали маросимда аркестер садолари остида ватанпарварлик, мардлик, ботирлик тараннум этилди. Мотамсаро она ҳайкали пойига Навоий шаҳар ҳокимлиги жамоаси ҳам гулчамбар қўйиб, ватанимиз учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатишди. Шунингдек, муҳим сана муносабати билан Навоий шаҳри марказидаги "Ватанпарварлар боғи”да ёш авлод вакиллари учун ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. Унда миллий армиямиз қудрати ёшларга намойиш этилди. Шаҳримиз бўйлаб ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |