Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МАРДЛИК ВА МАТОНАТ НАМОЙИШИ: “ФАРҲОД” МАДАНИЯТ САРОЙИДА ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > МАРДЛИК ВА МАТОНАТ НАМОЙИШИ: “ФАРҲОД” МАДАНИЯТ САРОЙИДА ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

МАРДЛИК ВА МАТОНАТ НАМОЙИШИ: “ФАРҲОД” МАДАНИЯТ САРОЙИДА ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ


14-01-2020, 18:36. Muallif: deputat

Вилоятимизда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, ҳарбий кўргазмали чиқишларни ўзида мужассам этган "Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги” юқори шукуҳда ўтказилмоқда.

Бугун Навоий шаҳридаги муҳташам "Фарҳод” маданият саройида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими К.Турсунов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, соҳада узоқ     йиллар буён меҳнат қилиб келаётган мард йигитлар муносиб рағбатлантирилди. Бир гуруҳ ҳарбийларга вилоят ҳокимлигининг "Фахрий ёрлиқ”лари ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрам дастурида бадиий ҳаваскорлар ва санъат усталари ижросидаги галаконцерт барчага бирдек қувонч улашди.

МАРДЛИК ВА МАТОНАТ НАМОЙИШИ: “ФАРҲОД” МАДАНИЯТ САРОЙИДА ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish