Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ НАВОИЙ-ҚОРАКЎЛ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ НАВОИЙ-ҚОРАКЎЛ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ15-01-2020, 17:47. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида ҳам Бухоро вилоятининг Халқаро математика фанига ихтисослаштирилган "Қоракўл мактаби” билан ҳамкорликда "Навоий-Қоракўл” мактаб интернатига асос солинди. Мактабда математика, физика ва инглиз тили дарслари чуқурлаштирилган тарзда ўтилади. Бугун ушбу таълим даргоҳининг тақдимот маросими тантаналари ўтказилди. Мактаб-интернатнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар бу ерда таҳсил оладиган ўқувчилар ихтисослаштирилган фанлардан чуқурлаштирилган таълим олишини алоҳида таъкидлашди. 500 ўринга мўлжалланган мазкур мактаб-интернатга 240 нафар ўқувчи имтиҳонлар орқали саралаб олинди. Ўқиш жараёни 7-синфдан бошлаб амалга оширилмоқда. Мактаб-интернат фаолиятини бошлаши учун собиқ Техника касб-ҳунар коллежи биноси капитал таъмирланиб, барча шарт-шароитлар яратилди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими К.Турсунов ва Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров иштирок этди. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |