Bosh sahifa > Navoiy shahri > ТАДБИРКОРЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИДА
ТАДБИРКОРЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИДА16-01-2020, 15:34. Muallif: deputat |
Навоий шаҳар ҳокимлигида шаҳардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши аъзолари ва тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этган йиғилишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ишини тизимли ташкил этиш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди. Шундан сўнг йиғилишда тадбиркорликни ташкил этишдаги
учраётган муаммолар бўйича ариза билан мурожаат этган ҳамшаҳарларимизнинг
кўплаб аризалари ўрганиб чиқилди. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |